2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Танзила Норбоева: Хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ўн фоизга ҳам бажарилмаган

Хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида 12 минг хотин-қизни уй-жой билан таъминланиши керак эди. Лекин 500 дан сал ортиқ аёл уй-жой билан таъминланган, холос.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг уй-жойларни таъмирлаш ишлари бир фоизга ҳам бажарилмаган; 

Ёзнинг жазирама иссиқ кунларида 30 ёшдан ошган аёллар саёҳатларини ташкил этиш вазифаси қўйилган. Лекин бу ҳам амалда бажарилмаган; 

Президент ҳужжатлар бажарилмаса, уларга ишонч қоладими?; 

Жойлардаги масъул тузилмалар эса топшириқларни бажариш ўрнига тадбирбозлик қилиб юрибди... 

Олий Мажлис Сенатида «Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси мажлиси бўлиб ўтмоқда. 

Мажлисни кириш сўзи билан очган Сенат раиси, мазкур комиссия раиси Танзила Норбоева хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамиятда тутган ўрнини яхшилаш, муаммоларини ҳал қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини қайд этди. 

Сенат раиси хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимояси, айниқса аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича оммавий ахборот воситалари ходимлари самарали фаолият юритаётганини алоҳида таъкидлади. 

- Журналист ва блогерларга бу борада ташаккуримни айтмоқчиман, - деди Сенат раиси. – Зўравонликка дуч келаётган аёллар, болалар ҳақида улар оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда бонг уриб, мутасаддиларнинг шу масалага эътиборини тортаётгани таҳсинга лойиқ. Айнан шу жараёнлар қонунчилик фаолиятимизга мутлақо бошқача қарашга сабаб бўлди. Айни пайтда Сенат қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳузурида ишчи гуруҳ тузилди. Мазкур гуруҳ таркибида журналист ва блогерлар ҳам бор, албатта.  Зўравонлик ҳолатлари учраганда эса ишчи гуруҳ тегишли қонуний чораларни кўрмоқда. 

Ҳозирги кунда хотин-қизлар билан боғлиқ қонун ҳужжатлари, низомлар инвентаризациядан ўтказилмоқда. Шу билан бирга АҚШ, Европа, ва бошқа ривожланган давлатлар қонунчилиги ўрганиб чиқилди. 

Сенат раиси хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни яхшиланиши учун Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган айрим ишлар бажарилмаётганини танқид қилди. 

“Олима аёллар” тузилмаси ҳали ташкил этилмаган. Давлат бошқаруви академиясида ҳар йили камида юз нафар хотин-қизлар учун алоҳида ўқув курси ташкил этилиши белгиланган бўлса ҳам бу ҳам амалда ҳали бажарилмаган. Хотин-қизлар рўйхати ҳатто ҳали шакллантирилмаган.

- Хотин-қизлар билан бевосита иш олиб борувчи қуйи бўғинлар иши қониқарли эмас. Қоралайман, қуйи бўғинлар ишларини, - деди Танзила Норбоева. - Бу йил Президентимиз топшириғи асосида 12 минг хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида уй-жой билан таъминланиши керак эди. Лекин 500 дан сал ортиқ аёл уй-жой билан таъминланган, холос. Бу борадаги режа ўн фоизга ҳам бажарилмаган. Президент қабул қилган ҳужжатнинг бажарилмаслигини қандай баҳолаш керак? Ҳужжатлар бажарилмаса, уларга ишонч қоладими? “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг уй-жойларни таъмирлашга кўмаклашиш назарда тутилган. Бу эса бир фоизга ҳам бажарилмаган. Жойлардаги масъул тузилмалар эса топшириқларни бажариш ўрнига тадбирбозлик қилиб юрибди. Ёзнинг жазирама иссиқ кунларида 30 ёшдан ошган аёллар саёҳатларини ташкил этиш вазифаси ҳам қўйилган. Лекин бу ҳам амалда бажарилмаган. 

Давлат томонидан аёлларга берилаётган имконият ва имтиёзлар кўп. Мажлисда булар амалда бажарилмаётгани танқидий кўриб чиқилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар