“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ижроси доирасида юртимиздаги чекка қишлоқларда ҳам ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Шаҳар, қишлоқ ва овулларнинг ички хўжалик йўлларини капитал ва жорий таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ҳам айни чоғда белгиланган режа асосида 1-секторга қарашли “Навбаҳор” маҳалласи “Дўстлик” кўчасида 1,5 километр узунликдаги ички йўл асфальтлаштирилди.
Ўз навбатида кўп йиллар ўнқир-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган муаммоларнинг ижобий ҳал этилаётгани шу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолига мамнунлик бағишлаши баробарида уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини ҳам оширмоқда.
– Биласизми, кўп йиллар давомида йўлларимиз асфальтлаштирилмаган эди, – дейди туркман миллатига мансуб маҳалла фаоли Мўмин Қулиев. –Давлат дастури доирасида наинки йўллар, балки маҳалламиз ҳам обод бўлди. Бундан фақат кўз қувнайди. Бу ерда жойлашган ижтимоий объектлар таъмирланди. Уйларнинг олди тартибга келтирилди. Симёғочлар янгиланди. Газ қувурлари рангланди. Маҳалладошларимиз жуда ҳам хурсанд.
– Кўп йиллар маҳалла фуқаролар йиғинида меҳнат қилдим, –дейди маҳалла фаоли Маҳлиё Бешимова. – Лекин бунчалик ўзгаришларга энди гувоҳ бўлаяпман. Умуман олганда, олис чўл бағридаги нефтчилар шаҳарчаси бугун тамомила ўзгача қиёфа касб этмоқда.
Вилоят марказидан 100 километр узоқликда жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилаётган юртдошларимиз том маънода янги Ўзбекистондаги кенг кўламдаги ислоҳотларни ўз ҳаётларида ҳис қилмоқда. Албатта, буларнинг барчаси мамлакатимизда инсон қадри нечоғли улуғ эканининг яна бир кўринишидир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |