2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мактабгача таълим: амалиёт ва самара

Тошкент вилоятида нодавлат ва давлат-хусусий шериклик асосидаги таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га мувофиқ, жорий йилда 180 нодавлат, 48 давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида вилоятда 90 нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият бошлаган. Бу болажонларни боғчага қамраб олишни йил бошига нисбатан 5,5 фоизга ошириш имконини берди. 

Президентимизнинг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ва 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарорлари бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. 

Мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Жумладан, боғча ташкил этиш истагини билдирган 59 тадбиркорга бўш турган ер майдони ва давлат мулки объектлари хусусий мулк сифатида берилган. Шунингдек, 15 тадбиркорга қарийб 14 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилган. 

Маълумотларга кўра, айни пайтда вилоятдаги 578 мактабгача таълим муассасасида 74 минг 500 га яқин бола тарбияланаётир. Бу вилоятда қарийб 200 минг боғча ёшидаги боланинг 37 фоиздан ортиқроғи мактабгача таълимга қамраб олинган, деганидир. 

– Йиллар давомида йиғилиб келган муаммолар тизимда мана шундай бўшлиқни пайдо қилди, – дейди вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Нодира Далабоева. – Энди эса уни тўлдириш маълум вақт талаб этади. Муҳими, ушбу жараён бошланди. Хусусан, вилоятда жорий йил бошида болаларни боғчага қамраб олиш даражаси 31 фоиздан ортиқни ташкил этган бўлса, йил охирига бориб бу кўрсаткич қарийб 10 фоизга ошиши кутилмоқда. Яъни, янгидан ташкил этиладиган боғчалар ҳисобига жорий йилнинг ўзида 17 минг 500 бола мактабгача таълимга қамраб олинади. 

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 11 мингдан зиёд ўринга мўлжалланган 150 давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилди. Эътиборли жиҳати, боғча ташкил этиш бўйича йил бошида бошланган кўплаб қурилиш ва таъмирлаш ишлари сўнгги чоракда якунланиб, мактабгача таълим муассасалари бирин-кетин фойдаланишга топширилаётир. 

– Туманда жорий йилда 12 та, жумладан 9 нодавлат ва 3 давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш режалаштирилган эди, – дейди Юқори Чирчиқ тумани мактабгача таълим бўлими мудираси Феруза Исроилова. – Айни пайтга қадар уларнинг 10 таси фаолият бошлади. Бу қарийб 500 нафар болани шундай муассасаларга қамраб олиш имконини берди. 

Тадбиркор Ҳамида Шоғиёсова томонидан туманнинг Нурафшон маҳалласида ташкил этилган “BABY LANDIA“ хусусий нодавлат боғчаси шулардан бири. 

– Таълимда боғчанинг ўрни ва аҳамияти муҳим экани барчамизга маълум, – дейди тадбиркор Ҳ.Шоғиёсова. – Шу билан бирга, болаларни тўлиқ мактабгача таълимга қамраб олиш айни пайтда имконсиз экани, бунга боғчаларнинг қуввати етмаслиги ҳам сир эмас. Бу борада Президентимиз ташаббуси билан тизимда туб ислоҳотлар амалга оширилаётгани, хусусан, тадбиркорларга кўплаб имтиёзлар тақдим этилаётгани айни муддао бўлмоқда. Биз ҳам ушбу имтиёзлардан фойдаланиб, боғчамиз фаолиятини йўлга қўйдик. 

75 ўринга мўлжалланган муассаса биноси тадбиркорнинг 500 миллион сўм маблағи эвазига мукаммал таъмирланди. Шунингдек, сузиш ҳавзаси, ички ва ташқи спорт майдончаси, мусиқа хонаси, ошхона ва ўйинчоқлар учун қарийб 1 миллиард 800 миллион сўм маблағ сарфланди. 

Муассасада машғулотлар ўзбек тилида олиб борилади. Инглиз ва рус тиллари, шунингдек, шахмат-шашка ва рақс тўгараги фаолияти йўлга қўйилган. Бу болаларнинг жисмонан соғлом, маънан етук бўлиб улғайишига хизмат қилади. 

Авазбек Худойқулов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар