2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабул: мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди

Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳаётимизга татбиқ этилаётган янгиликлар халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлиги, юрт тараққиётини таъминлашни кўзда тутади.

Мамлакатимизда халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак, деган элпарвар тамойил асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ўз самарасини бермоқда. Бу борада жойларда  турли вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилаётган учрашувлар, сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Президентимизнинг “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш” га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори Абдусаид Кўчимов Сирдарё вилояти Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда Сирдарё вилояти Халқ қабулхонаси масъуллари,  секторлар, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Сайёр қабулда аҳолининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди.

Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, ичимлик сув таъминотидаги муаммолар, соғлиқни сақлаш, тадбиркорликни ривожлантириш борасида бўлди. Ҳар бир мурожаат мутасаддилар томонидан бирма-бир муҳокама қилинди.

Абдусаид Кўчимов ҳозирги кунда ахборот маконида содир бўлаётган ўзгаришлар, матбуот соҳасидаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари юзасидан ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Боёвут туманидан келган фуқаро Зебо Маматқулова ГулДУнинг сиртқи бўлими бошланғич таълим йўналиши 3-босқичини тамомлаганини айтиб ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.

Қабул давомида ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилди. Эътирозли ҳолатлар бўйича ҳокимлик, масалага дахлдор бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарларига тегишли топшириқ берилди. Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал қилинди. Шунингдек, мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар