Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани марказида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда “Нуронийлар маскани”нинг янги бинолари фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда маҳаллалар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ёши улуғ инсонлар, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз борди. Янги бинолар ҳудуд аҳолиси, шу жумладан нуронийларнинг маданий дам олиб, вақтларини мазмунли ўтказишларига хизмат қилади.
Оила, хотин-қизлар ва кекса авлод вакиллари билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлашда мазкур масканлар фаолияти муҳим ўрин тутади.
Тадбир иштирокчилари масканда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |