2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабул: мурожаатлар ечим топмоқда

Бухорода Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан вазирликлар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида уч кунлик оммавий сайёр қабуллар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Ҳалилилло Турахаджаев  томонидан 2022 йил 4-6 июнь кунлари Бухоро вилоятида ўтказилган сайёр қабулда жами 60 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди. Уларнинг 50 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 10 та фуқаро томонидан апелляция, кассация ва қайта кассация шикоятлари қабул қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров томонидан жами 12 та фуқаро қабул қилинди. 1 таси маъмурий суд қарори, 4 таси жиноят ишлари бўйича суд ҳукмидан, 1 таси уй-жой низоси, 1 таси Бухоро вилояти суди малака ҳайъати хулосасидан, 1 таси мажбурий ижро бюросидан норози, 1 таси жиноят иши йўқотилганлигидан, 1 таси Олий судда иш кўрилмаётганлигидан норозилиги ва 2 та ижтимоий масалалар бўйича мурожаат қилган. Шулардан 2 таси бўйича шикоят аризаси қабул қилинган ва 10 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган. 

Бош прокурор  ўринбосари Светлана Артикова томонидан жами 111 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. 
Келиб тушган мурожаатларнинг 25 таси суд қарорлари ижроси, шу жумладан, алимент ундириш билан боғлиқ,  30 таси  фуқаролик, 23 таси жиноий, 17 таси маъмурий ва 12 таси иқтисодий судлар қарорларининг ноқонунийлиги юзасидан, шунингдек 7 та ички ишларда тергов қилинаётган ҳамда 5 та прокуратура органларида тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишлари бўйича ва қолган аризалар иқтисодий ва ижтимоий муаммолар бўйичани ташкил қилади.
Қабулларда асосий эътибор фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга, уларнинг муаммоларини жойида бартараф қилишга қаратилди.

Қабул жараёнларида  жами 165 нафар фуқаролар иштирок этди. 50 нафар фуқароларга жойида оғзаки равишда ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. Шунингдек, 10 дан ортиқ фуқароларнинг аризалари жойида қаноатлантирилиб, уларнинг ҳуқуқлари тикланишига эришилди. 

Фуқаро А.Гилёванинг уй жой билан таъминлашни сўраб қилган мурожаати Бош прокурор ўринбосари ҳамда вилоят прокурори томонидан жойида ўрганилганда фуқаро А.Гилёванинг Ғиждувон тумани “Қўрғон” МФЙ “Арабон” кўчасида жойлашган хонадони маданий мерос объекти сифатида туман ҳокимининг 2020 йил 2 майдаги қарори билан ҳокимлик ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси ҳисобига ўтказилганлиги аниқланди.

Бош прокуратура аралашуви билан фуқаро А.Гилёвага Ғиждувон тумани “Гулистон” МФЙ,  Ф.Эшпўлатов кўчасида жойлашган  кўп қаватли уйдан хонадонга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ордер берилиши таъминланиб, мурожаат  қаноатлантирилди. 

–Сайёр қабулда қилган мурожаатим, самарали бўлди, – дейди фуқаро А.Гилёва. – Менинг мурожаатим, ижобий ҳал этилди. Кўчада қолиб кетаётгандим, лекин давлатимиз менинг муаммоли масаламга ечим топиб берди. Бундан жуда ҳам хурсандман.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар