Одамларнинг муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш – Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг асосий фаолият йўналишларидан бирига айланди.
Ҳудудларда Омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолияти йўлга қўйилгани аҳоли учун катта қулайлик яратди. Эндиликда юртдошларимиз жойлардаги муаммолар бўйича уларга мурожаат қилмоқда.
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили фуқароларнинг ортиқча қарздорлик ва йўлланма олиш бўйича мурожаатларини ҳал этди.
Мазкур тузилма фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси билан самарали ҳамкорликни ҳам йўлга қўйган.
Мазкур ҳамкорлик доирасида Сирдарё тумани Халқ қабулхонасида ўтказилган фуқаролар қабулига келган “Илғор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Н.Д.нинг мурожаати ижобий ҳал этилди. У астма касаллигидан даволаниш учун йўлланма олиш бўйича ёрдам сўраган. Минтақавий вакил Шуҳрат Алимовнинг тегишли ташкилотларга қилган мурожаатидан сўнг фуқарога йўлланма берилди.
Сирдарё тумани Элобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро С.О. истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисобланган қарздорликдан норозилиги бўйича мурожаат қилган. Мурожаат туман электр тармоқлари корхонаси билан ўрганилганда, фуқаро мурожаати асосли, деб топилди ва қарздорлиги бартараф этилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суғурта товонини қоплаш | Ишонч телефони | 20 Июнь 2024 | 21 Июнь 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ҳақи берилмаётганлиги | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизиш | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хоразм вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |