2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Маҳалланинг 70 йиллик муаммоси ҳал бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Андижон шаҳри, Асака ва Булоқбоши туманларидаги оммавий қабуллари амалий ишларга бой бўлди. Мулоқотлар давомида 20 дан зиёд вазирлик ва идора раҳбарлари мурожаатчилар билан юзма-юз ўтириб, ҳар бир масалани ҳудудий масъуллар билан бирга муҳокама қилди.

Мисол учун, Асака тумани “Файз” маҳалласига аҳоли кўчиб чиққанига салкам 70 йил бўляпти. Аммо шунча пайтдан бери улар ичимлик сувини қўшни маҳалладан ташиб ичишган. Қабулда Президент Халқ қабулхонаси вакилларига йўлланган мурожаат боис бугун “Файз” маҳалласига файз кирмоқда: 2,7 километр сув тармоғи тортилиши билан маҳалланинг 70 йиллик муаммоси ҳал қилинмоқда.

Булоқбоши туманидан келган Одинахон Солиева янги сув қудуғи қазиб бериш юзасидан мурожаат қилди. Ушбу хайрли ташаббус натижасида тумандаги “Зарғалдоқ” МФЙ "Новвоқ" кўчасида истиқомат қилувчи 165 та хонадон яшнади. 25 йилдан бери қўшни маҳалладан ичимлик суви ташиб келадиган аҳолининг мушкули ариди.

Худди шундай мурожаат асосида Андижон туманининг “Беш бўйноқ” маҳалласига ҳам 3 километр ичимлик суви тармоғи тортилмоқда. Бу билан “Беш бўйноқ”даги 210 та хонадонга обиҳаёт кириб боради.

Олтинкўл тумани “Акрамобод”, “Ўртақайчи” маҳаллалари аҳолиси эса томорқаларидан кўнгилдагидек ҳосил олишолмаётган эди. Сабаби сизот сувлари сатҳи кўтарилган, шўрланиш даражаси ошган эди. Мурожаатлар асосида 1,5 километр зовур тозаланиши билан ерости сувлари сатҳи 2 метргача пасаяди.

Саидакбар Зокиров эса Андижон шаҳрида мавсумий иш билан шуғулланишини айтиб, 5 нафар фарзандни вояга етказиш-у рўзғорини бутлаш учун катта магистрал ёқасидаги бекатда савдо дўкони ташкил этишда ёрдам сўради. Масъуллар бу масалада унга амалий кўмак кўрсатадиган бўлди. Шу билан бирга, бу инсон Автомобиль йўллари қўмитасининг вилоят бошқармаси тизимига ишга қабул қилинди.

Шу сингари мурожаатлардан сўнг субсидия асосида бўстонлик 34 ёшли Мавсума Рўзиматова каби бир қатор хотин-қизларга замонавий тикув машиналари топширилган бўлса, Бўстонлик Оминахон Жалолова ва улуғнорлик Шаҳнозахон Дўстматова хонадонларига ихчам иссиқхоналар қуриб берилди.

Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш асносида ҳам қатор мурожаатчилар бандлиги таъминланди. Айтайлик, Олтинкўл туманидаги мактабгача таълим тизимида ишлаган Матлуба Қўчқорбоева бола парвариши таътилидан сўнг иш жойига тикланмай сарсон юрган экан. Гарчи бу орада мактабгача таълим тизими бўйича касб-ҳунар коллежини ҳам битирган бўлса-да, болалар боғчасига ишга олинмаган экан. Бош прокуратура масъулларига мурожаатидан сўнг бу аёл Олтинкўл туманидаги 21-давлат мактабгача таълим ташкилотида иш бошлайдиган бўлди.

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабулларида 1533 та масала кўриб чиқилиб, уларнинг 694 таси жойида ҳал қилинди. 170 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 566 та мурожаатни ҳал қилиш бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар