Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Навойиликларни кредит олиш, ишсизлик, даволаниш каби масалалар қийнамоқда

Томди туманида Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Аҳмедов, вилоят ИИБ бошлиғи Азат Тасбаев ва ДСБ бошлиғи Анваржон Ботиралиев иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Унда фуқаролар уй-жой кадастри, кредит олиш, ишсизлик, даволаниш мақсадида моддий ёрдам ажратиш ва бошқа масалаларда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Сайёр қабул давомида 30 яқин мурожаатнинг 13 таси жойида ҳал этилиб, қолган мурожаатлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Қабул якунида туман ИИБ томонидан 7 нафар 16 ёшга тўлган фуқарога ID карталари ҳамда Томди тумани ИИБ ЖХХ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори сафдор Айгерим Ажигелдиевага лейтенант унвони топширилди.

Шунингдек, Навоий вилояти ИИБ бошлиғи Азат Тасбаев Зарафшон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашди.

Унда фуқаролар ички ишлар органларига ишга қабул қилиш, бандлик, имтиёзли кредит олиш ва моддий ёрдам масаласида мурожаат қилди.

– Учрашувда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи эканлигимни айтиб, бизнес режам билан таништирдим, – дейди “Тинчлик” МФЙда истиқомат қилувчи Аброр Насриддинов. – Шу куннинг ўзидаёқ менга 25 миллион 806 минг сўм имтиёзли кредит ажратиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берилди ва кредитни расмийлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Шунингдек, қабулда “Тинчлик” маҳалласида яшовчи Дилдора Сиддиқова ва “Баҳор” маҳалласида яшовчи Фотима Рашидованинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди, бандлиги таъминланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар