2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳоким ёрдамчилари фаолияти: 768 та маҳалла “аъло” ва 3 минг 636 та маҳалла “қониқарсиз” деб баҳоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Сирожиддин Расулов ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижалари хусусида маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларда ҳар бир маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишлари белгилаб олинди. Хонадонбай рўйхат асосида ҳар бир маҳалла кесимида ҳақиқий ижтимоий вазиятни ўрганиш натижасида ойма-ой амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, аҳолини, биринчи навбатда, ишсиз ёшлар ва аёлларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш ишлари ташкил қилинмоқда. 

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 19 апрель куни “маҳаллабай” ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳар икки йўналишда олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, келгусида амалга ошириладиган ишлар аниқ белгилаб берилди. Шунингдек, видеоселекторда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг дастлабки натижалари кўриб чиқилди. 

Қайд этилганидек, улар уч ой давомида 6 миллион 900 минг хонадонни хатловдан ўтказиб, 4 та тоифага ажратган. Хонадонларнинг 11 фоизи кам даромадли, 47 фоизи қўшимча даромадга эҳтиёжи бор, 6 фоизи ижтимоий ҳимояга муҳтож, 36 фоизи ўзига тўқ оилалар экани аниқланган. Шу асосда ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ўрганишига кўмаклашилган.  

Ўтган уч ойда ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан 50 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаси учун 1 триллион 300 миллиард сўм кредит ва 20 миллиард сўм субсидия ажратилди. Натижада жойларда 47 мингта янги тадбиркор фаолияти йўлга қўйилди, 8 мингта кичик саноат ва сервис лойиҳаси ишга туширилди.  

Шу билан бирга, ҳоким ёрдамчилари маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш учун маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. 

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йил январь-март ойларида 24 мингдан зиёд корхона ва ташкилотлардаги бўш (вакант) иш ўринларига 73 минг нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилган.  39,2 минг нафар фуқаролар касб-ҳунарга ва 14,4 минг нафар фуқаро тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилган. 342 минг нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз ёки норасмий банд аҳолининг ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланган. 

2  минг 547 та кичик ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилган. Хизмат кўрсатиш йўналишида 5  минг 524 та (977 та сартарошхона, 1981 та савдо дўконлари, 725 та гўзаллик салони ва 1 минг  841 та бошқа йўналишда) объектлар ишга туширилган. 1 минг 897 та корхона фаолияти кенгайтирилиб,  кам қувват билан ишлаётган 1  минг 380 та корхонанинг қувватлари қайта тикланишига эришилган.  

“Маҳаллабай” ишлаш тизимида ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари фаолиятини инсон омилисиз мониторинг қилиш ва баҳолаб бориш юзасидан “Online-mahalla.uz” платформасида  самарадорликни баҳолаш тизими ишга туширилди.

Республика бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари 6 та кўрсаткич ва 5 та ташаббускорлик хислатларини баҳолашни ўз ичига олган сўровнома орқали онлайн тарзда баҳоланди.  Хусусан, 768 та маҳалла “аъло”, 2 минг 163 та маҳалла “яхши”, 2 минг 770 та маҳалла “қониқарли” ва 3 минг 636 та маҳалла “қониқарсиз” деб топилган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар