Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари А.Муҳаммадиев Ургут тумани Кенагас маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Туман ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси масъуллари иштирокида ўтказилган қабулда аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг уй-жой, моддий ёрдам, тиббий хизмат, кредит олиш, алимент ундириш, пенсия ва нафақа тайинлаш, бандлик сингари масалалар юзасидан 100 га яқин мурожаати эшитилди.
Омонқўтон маҳалласида яшовчи, қарийб 60 ёшни қарши олган Худойберди Маҳмудов турмуш ўртоғи Азиза Маматқулова билан шу пайтгача шаърий никоҳ асосида яшаб келгани, қонуний никоҳдан ўтишда муаммоларга дуч келаётганини айтиб, ёрдам сўради. Бу оиланинг никоҳи шу ерда расман қонунийлаштирилиб, гувоҳнома топширилди.
– Қизим, Дилнура Аъзамова яқинда 16 ёшга тўлади, – дейди З.Раупова. – Энди паспорт олиши керак, лекин туғилганлик гувоҳномаси йўқлиги сабабли бу масала муаммо бўлаётганди. Беэътиборсизлигимиз боланинг келажагига таъсир қилди. Қабулда вазиятимни тушунтириб, ёрдам сўрадим. Масалам жойида ҳал бўлди.
Қабул давомида туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди, давлат хизматлари маркази, нотариус ва адлия бўлими томонидан фуқароларга ҳуқуқий ёрдам ва давлат хизматлари кўрсатилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |