Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мурожаатлар жойида ҳал этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура ҳамда Ички ишлар вазирлигининг масъул мутасаддилари иштирокида Андижон вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил этилган оммавий қабулларда кўплаб фуқароларнинг муаммолари ижобий ечим топди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Яҳёжон Абдулҳаков томонидан Андижон, Асака ва Олтинкўл туманларида ўтказилган сайёр қабуллар давомида 100 нафарга яқин фуқаронинг мурожаатлари эшитилди. Сайёр қабулларда фуқаролардан суриштирув ва тергов, ID карта олиш, жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш, суюлтирилган газ баллони, моддий ёрдам олиш, иссиқхона қуриш учун субсидия ажратилиши, ишга жойлашиш, тўлов контрактини тўлаб бериш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида паспорт олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатларнинг 59 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 28 та мурожаат ўрганиш ва кўриб чиқиш учун мутасадди идоралар масъулларига тақдим этилиб, ижроси назоратга олинди. 

Шунингдек, сайёр қабуллар давомида бир гуруҳ шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспорти, кўплаб ёшларга эса ID карталари тантанали равишда топширилди. Сайёр қабулларда фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини ошириш юзасидан суҳбатлар ўтказилди.  

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар