2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Оммавий қабулларда ажрашиш арафасида турган 8 та оила яраштирилди

Давлат идоралари масъуллари томонидан ҳудудларда сайёр қабул кўринишида ташкил этилаётган мулоқотлар фуқаролар кун тартибига қўяётган турли муаммоларга самарали ечим топиш, оворагарчиликларга барҳам беришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура ҳамда Ички ишлар вазирлигининг масъул мутасаддилари иштирокида Андижон вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил этилган навбатдаги оммавий қабул ҳам юқори идораларга мурожаат этиш истагидаги фуқароларнинг узоғини яқин қилиш баробарида кўплаб муаммоларга ижобий ечим топилганлиги билан самарали бўлди. 

Уч кун давомида вилоятнинг Андижон, Асака, Бўстон, Олтинкўл, Хўжаобод туманларида ташкил этилган қабулларда мутасаддилар фуқароларнинг турли масалалар юзасидан ариза, шикоят ва таклифларини ўрганиб чиқиб, ўзларининг қонуний хулоса ва ҳуқуқий тушунтиришларини берди. Шу билан бирга, юзлаб мурожаатлар ижобий ечим топди. 

– Ҳаракатларимнинг ҳуқуқий оқибатини тушуниб-тушунмай эгри йўлга кирганим учун судланиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилган эдим, – дейди булоқбошилик Шоҳнур Каримов. – Қабулда жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги мурожаатим қаноатлантирилганидан хурсандман. Бу мен учун бир умрга сабоқ бўлди, жазони ўташ даврида хатоларимдан етарлича хулоса чиқардим. Қабуллар давомида биргина Олий суд мутасаддилари томонидан 354 нафар фуқаронинг мурожаати қайд этилди. Уларнинг 209 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 12 тасининг ижроси назоратга олинди, 133 нафар фуқаронинг жазодан муддатидан аввал озод қилиш, алимент, иш ҳақи ундириш ҳамда юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш бўйича аризалари қаноатлантирилди.  

Эътиборлиси, мулоқотлар жараёнида ажрашиш арафасида турган 8 та оила яраштирилди. Умуман, қабуллар давомида 91 нафар фуқаронинг турли муаммолари ижобий ҳал этилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар