Янги иш ўринларини яратишнинг энг самарали ва арзон ечими эса аҳолини ўзини ўзи банд қилишдир. Бу ҳақда Наманган вилояти Давлатобод туманида вилоят ҳокими билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда таъкидлаб ўтилди.
Хориждан юртимизга қайтиб келган фуқаролар ҳамда кам таъминланган ва вақтинча ишсиз аҳоли вакиллари билан ўтган мулоқот давомида кичик тадбиркорликнинг аҳоли турмуш тарзини оширишдаги аҳамияти ҳақида сўз борди.
– Тадбир давомида «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан 8 нафар фуқарога тикув машинаси, 2 нафарига эса мотокультиватор берилди, – дейди фонд Наманган вилоят бўлим бошқаруви раиси А.Мукаррамов. – Бундан ташқари, вилоят ҳокимига даволаниш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган 4 нафар фуқарога жамғарма ҳисобидан қарийб 30 миллион сўм моддий ёрдам ажратилди.
Мулоқот давомида «Темир дафтар»га кирган яна 1000 нафар фуқарога парранда сотиб олиш учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарийб 5,5 миллиард сўм ажратилди, дейди «Маҳалла» фонди матбуот хизмати.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 13 Август 2024 | 24 Август 2024 | Сурхондарё вилояти |