Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Вилоят ҳокими нуронийларни байрам билан табриклади

Наврўз байрами қадриятларимиз улуғланган байрам саналади. Бу байрамда эҳтиёжманд оилалар, беморлар ҳолидан хабар олинади, гина-кудратлар унутилиб, жанжаллашиб қолганлар бир-бири билан ярашади. Хуллас, унутилаёзган анъана ва удумлар Наврўзи оламда яна қайтадан бўй кўрсатади.

Наврўзи олам шодиёналари доирасида Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Кармана туманида бўлиб, нуроний отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олди.

Дастлаб вилоят ҳокими  иккинчи жаҳон уруш қатнашчиси Пирназар бобо Турдиев хонадонига ташриф буюриб, байрам билан табриклади. 
Пирназар бобо  айни пайтда 102 ёшни қаршилаган. У иккинчи жаҳон урушининг оловли нуқталарида бўлиб, жангларда иштирок этган.

– Мен 1947 йилгача олти йил ҳарбий хизматда бўлдим, – дейди қаҳрамонимиз. – Олти йил ичида тўрт марта яраланиб, уйига икки марта қорахат келган. Сўнгги бор Болтиқбўйида яраланганимда кўп қон йўқотганимдан кейингина ҳарбий хизматдан бўшатилганман. Хизматдан қайтиб, қирқ йил хўжаликда темирчилик қилдим, Кундузи устахонада, кечаси алламаҳалгача уй қурганман. Гарчи ҳозир юз ёшдан ошган бўлсамда, жисмоний меҳнат қиламан. Ер ағдариб, сабзавот экинлари экиб парваришлайман. 

Учрашувда отахон байрамда йўқлаб келганликлари учун миннатдорлик билдириб, дуога қўл очар экан, дориломон кунларга етказгани, юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги учун шукроналик билдирди.

– Тинч ўтиролмайманда. Меҳнат қилмасам касал бўлиб қоламан,  – дейди кулиб Пирназар бобо. 

Шунингдек, вилоят ҳокими нуроний онахонимиз Муяссар буви Ҳошимова ханадонига бўлди. Вилоят раҳбари онахонни Наврўз айёми билан табриклади.

– Мени сўраб келганингиз учун барчангизга раҳмат айтаман, – дея дуо қилди Муяссар буви. – Доимо юртимиз тинч,  осмонимиз мусаффо бўлсин. Биз кексалар учун доимо қулай шарт-шароитларни яратиб бераётган Президентимиз ҳамиша соғ-омон бўлсин.

Учрашувларда нуронийларга эсдалик совғалари топширилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар