Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокимлигида вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда фуқаролар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалаларига оид мурожаатлар билдирилди.
– 2-гуруҳ ногирониман, – дейди туман марказидаги “Эскиқалъа” маҳалласида яшовчи Феруза Аҳмедова. – Суяк емирилиши касаллигидан 7 йилдан бери азият чекишимни вилоят раҳбарига маълум қилдим. “Аёллар дафтари”да туришимни инобатга олиб шу куннинг ўзида мени бепул эндопротез қўйиш учун рўйхатга қўйишди.
– Маҳалладошларимнинг миннатдорчилигини билдириш учун келдим, – дейди Юлдуз Ширинова. – “Оқолтин” маҳалласида яшаймиз. Шу пайтга қадар фарзандларимиз мактабга қатнаши учун тайинли йўл йўқ эди. Туман ҳокими Хуршид Тохировга мурожаат қилдик. Мурожаатимиз ўрганилди. Болаларимизнинг мактабга борадиган йўли янгидан очилди, шағаллаштирилди. Энди кўнглим тинч, фарзандим бир нечта чорраҳалардан кесиб ўтмасдан яқин йўлдан мактабга қатнамоқда.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича бир ҳафталик муддат билан тегишли масъуллар бириктирилди. Ижроси назоратга олинди.
Қабулдан сўнг, вилоят раҳбари Қоракўл тумани “Чекирчи” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Аму - Қоракўл” канали соҳили бўйида қуриши режалаштирилаётган саломатлик йўлаги ва дам олиш маскани лойиҳаси тақдимоти билан ҳам танишди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |