2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Ижтимоий шаҳарча”да 124 та хонадон ўз эгаларига топширилди

Хўжайли туманидаги “Саришунгил” овул фуқаролар йиғинида “Ижтимоий шаҳарча”нинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этиб, йиғилганларни янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўз байрами ҳамда “Ижтимоий шаҳарча”нинг фойдаланишга топширилиши билан табриклади.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар, шу жумладан, уй-жойга муҳтож фуқароларни ҳар томонлома қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Инсон қадрини улуғлаш, уларни маънавий қўллаб-қувватлаш, шу орқали қамбағалликдан чиқариш йўлидаги ишлар бунинг яққол исботидир.

“Саришунгил” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги аввалги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи биноси оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ишсиз, уй-жойга мухтож оилаларни уй-жой билан таъминлаш, уларни даромадли қилиш ва камбағалликдан чиқариш мақсадида “Ижтимоий шаҳарча” га айлантирилди. Шаҳарча биноси уч қаватдан иборат бўлиб, боқувчисини йўқотган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, уй-жойга муҳтож оилаларга 124 та хонадон топширилди. Бу ерда “Golden prayd Xodjeyli” ҳамда “Кегайли кун қурилиш” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан 8 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Камбағалликдан чиқариш кластерини ташкил этишдан мақсад, биринчидан эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўлса, иккинчидан, оила аъзоларини касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш орқали камбағалликдан чиқариш ҳисобланади.

Шу мақсадда тумандаги “Midasiatex cluster” пахтачилик кластерининг  150 ўринга мўлжалланган тикув фабрикаси, 1 гектар ерда 100 та иссиқхона, 1000 бош парранда боқиладиган 30 та катак, балиқ етиштириш учун иккита ҳовуз, нон ва нон маҳсулотлари цехи, 1500 жўжа очиб чиқарадиган инкубатор ташкил этилди.

“Ижтимоий шаҳарча”да тиббий ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази хоналари мавжуд бўлиб, шу ернинг ўзида нуронийларга ижтимоий хизмат кўрсатилади. Бундан ташқари, шаҳарчада истиқомат қилувчиларга хизмат кўрсатадиган тиббиёт маркази, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, шаҳарча директори ва ходимларига махсус хоналар ажратилган.

Шаҳарчада дорихона, спорт зал ва спорт майдончалари, кутубхона, WIFI ҳудуди, IT марказ, компьютер хонаси, касбга йўналтирувчи моно марказ, савдо дўкони, сартарошхона, пайабзал устахонаси ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчалари, 25 нафар болага мўлжалланган “Хўжайли келажаги” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб бормоқда.

Тадбирда хонадон калитлари тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

– Уй-жойимиз бўлмаганлиги учун ижарада яшаб, қийналиб келдик, – дейди боқувчисини йўқотган она Амина Бектурғанова. – Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ишсиз, уй-жойга муҳтож оилаларга кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдирамиз. Бу ерда истиқомат қилувчилар учун барча шарт-шароит мавжуд.

Тадбир иштирокчилари “Ижтимоий шаҳарча”да яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Куй-қўшиқлар ижро этилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ҳақи берилмаётганлигиИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Савдода истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишИшонч телефони8 Август 202420 Август 2024Тошкент вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар