Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги “Япон боғи”да “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов тумандаги 5 юздан ортиқ ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Қайд этилишича, жорий йилда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 116 нафар ёшга амалий ёрдам берилган. Жумладан, 53 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 25 нафар ёшга ўзини ўзи банд қилиш мақсадида асбоб-ускуналар олиб берилди. 9 нафар ёшларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси учун, 24 нафар талабаларнинг тўлов контракти учун пул тўлаб берилди ҳамда 5 нафар ёшларнинг IT йўналишида 6 ойлик курсларда тахсил олишлари учун бепул йўланмалар берилди.
Суҳбат чоғида 200дан ортиқ ёшларнинг мурожаати қабул қилинди. Уларнинг айримларига ишга жойлашганлик тўғрисидаги бўйруқлари тақдим этилди ҳамда маҳалла профилактика инспектори ва маҳалла ёшлар етакчиларига уларни назорат қилиш вазифаси юклатилди.
Жорий йил февраль ойи давомида Улуғбек Қосимов томонидан Юнусобод туманида ижтимоий ҳамда иқтисодий муаммоларни маҳаллабай ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳридаги ҳамкор ташкилотлардан 1 нафар вакиллар бириктирилиб, ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Ишчи гуруҳ томонидан Юнусобод туманидаги 64 та маҳаллаларга ташриф амалга оширилиб, ўрганиш давомида 91 нафар турли хилдаги кўмакка мухтож ёшлар аниқланиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Шунингдек, учрашув давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларига йўналтирилган “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Ярмарка давомида, 30 га яқин тикувчилик билан шуғилланиш истагидаги ёшларга оверлок, тўғри чок тикув машинаси берилди. 24 нафар ёшларга тўлов контрактлари тўлангани, 9 нафар ҳайдовчилик гувохномаси олиш истагидаги ёшларга, 5 нафар компьютер йўналишида ўқиш истагидаги ёшларга тўлов қилиб берилганлиги тўғрисидаги сертификатлар топширилди.
Учрашув сўнгида 5 ташаббус доирасида стол тенниси, шахмат-шашка, кибер спорт, камондан ўқ отиш каби турли хил спорт мусобақалари ўтказилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |