Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Обод юртнинг обод маҳаллалари

Андижон вилоятида шароити оғир ва ривожланиши паст ҳудуд сифатида танлаб олинган маҳаллаларда кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Асака туманининг Амир Темур ҳамда Қадрият маҳаллаларини ободонлаштириш, инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратишга қаратилган, хусусан, оқова сув тармоқларини тортиш, ички йўлларни бетон билан қоплаш, кўп қаватли уйларни таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда. Ушбу маҳаллаларда жами 72 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар уларнинг 32 тасида таъмирлаш ишлари якунланмоқда. Ҳудудларда 2 та болалар майдончаси барпо этилди. 

– Ёшим саксонни қоралади, – дейди Амир Темур маҳалласи, Иқбол кўчасида яшовчи Эркиной Ҳошимова. – Кўп йиллардан буён кўп қаватли уйда яшайман. Бир неча йил аввал ҳам айниқса, қуш кунларида хонадонимизда табиий газнинг йўқлиги, электр таъминотидаги узилишлардан жуда азият чекар эдик. Муаммолар, қийинчиликлар бизни танг аҳволга соларди, дардимизга эса ҳеч ким қулоқ солмас эди. Ўтган йили маҳалламизда бошланган ишлар кўнглимизни тоғдай кўтарди. Мана бугун қишни якунлаяпмиз, уйимизда газ ёняпти, электрда узилишлар йўқ. Умуман, бизни қийнаётган кўп муаммолар ижобий ҳал этилди. Бундан айниқса, мен каби ёши улуғлар беҳад мамнун бўлмоқда.  

Амалга оширилаётган ишлар доирасида маҳаллалардаги мавжуд кўча ва йўллар бетонлаштирилди. Ичимлик суви таъминоти сифатини ошириш, аҳолига тоза ичимлик сув етказиб бериш мақсадида янги сув тармоғи тортилди. Электр энергиясини узлуксиз ва сифатли етказиб бериш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Аҳолига табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш, алмаштириш бўйича ҳам ишлар тизимли йўлга қўйилди. Маҳалладаги кўп қаватли уйларнинг озодалигини доимий сақлаш, ободонлаштириш, аҳоли томонидан бўладиган мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида ҳудудда “Бошқарув ташкилоти” ташкил этилди. 

Бошқарув ташкилоти ходимлари уйма-уй юриб, ўз хизматларини аҳолига таклиф этмоқда. Шунингдек, хонадон эгалари билан шартномалар тузмоқда. Бир сўз билан айтганда, маҳаллаларда аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратилмоқда, уларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашларини таъминлашга қаратилган зарур ишлар амалга оширилмоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар