2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаатлар таҳлили: авария ҳолатидаги мактаб, боғчага навбат кутаётган болалар

Фарғона вилоятида ўтказилаётган сайёр қабуллар, бевосита Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар, уйма-уй юриш жараёнлари, олис ва чекка ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар қурилиш, ичимлик сув, электр-энергияси, табиий газ таъминоти, ички йўллар масалаларида ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Марғилон шаҳридаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини йўлдош шаҳарчасидаги бўш турган уйларга аҳоли кўчиб бориши натижасида ичимлик сувга бўлган талаб ошган ва босим пасайган. Йўлдош шаҳарчаси адирликда жойлашгани ҳисобига ичимлик сув тепаликда яшовчи аҳолига етиб бормаган. Улар ичимлик сувни ташиб ичишга мажбур бўлмоқда.

Қува туманидаги “Иттифоқ”, “Дашт” ва “Туркровот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли ичимлик сувини узоқ йиллардан буён 2-3 километр масофадан ташиб ичишлари оқибатида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу ерда 4,9 километр ичимлик сув тармоғи тортиш муаммоси мавжуд. Фарғона тумани “Майдон” маҳалла фуқаролар йиғини, Тошлоқ туманидаги Найманбўстон маҳалласидаги ички йўллар абгор ҳолатда. Марғилон шаҳри, Учкўприк, Тошлоқ туманида эса электр энергияси таъминотида жиддий муаммолар мавжуд.

Марғилон шаҳрининг барча ҳудудларида давлат мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш учун навбат кутаётганлар масаласи ҳанузгача долзарблигича қолмоқда. 54 та маҳалланинг 32 тасида давлат мактабгача таълим муассасалари бор, бироқ талабга нисбатан жуда кам. Шаҳарда давлат мактабгача таълим муассасалари сонини кўпайтириш лозим. 

Ўзбекистон тумани “Элчи” маҳалла фуқаролар йиғинида 21-сонли мактабнинг филиали мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда 1- синфдан 8-синфгача бўлган 300 нафарга яқин ўқувчилар билим олади. Ушбу филиал биноси ҳозирги кунда авария ҳолатида бўлиб, ўқувчиларнинг билим олиши ва ўқитувчиларнинг ишлаши учун етарлича шароит мавжуд эмаслиги аниқланган. Шаҳар ва туманларда шу каби муаммолар аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда. Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида улар қандай ечим топади. Кузатамиз.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар