
Душанба – Самарқанд вилоят ҳокими кун тартибида “тадбиркорлар куни”. Вилоят ҳокими кунни, янги ҳафтани савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасида тадбиркорлар билан учрашишдан бошлайди.
Ўтган ҳафта давомида муаммо юзасидан бошқармага мурожаат қилган ишбилармонларнинг масалалари мутасаддилар ечим топмагач, душанба куни вилоят ҳокими иштирокида муҳокама қилинади.
7-12 февраль кунлари 31 нафар тадбиркорлик субъекти Э.Турдимов билан учрашиб, муаммоларига ечим топиш истагини билдирган эди. Ушбу мурожаатлар тегишлилиги бўйича ҳафта давомида масъуллар томонидан кўриб чиқилиб, 27 нафар тадбиркорнинг муаммоси қабулга қадар ҳал этилди.
Бугун ўтказилган қабулда вилоят ҳокими 4 нафар тадбиркорнинг мурожаатини эшитди. Уларнинг мурожаатини белгиланган тартибда кўриб, ечим топиш юзасидан мутасаддилар белгиланди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |