2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тегишли дафтарларда турган аёлларнинг яшаш шароити прокуратура назоратида

Жиззах вилоятида “Аёллар дафтари” бўйича 2-сектор ҳудудларида яшовчи 56 минг 820 нафар 30 ёшдан ошган аёллар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилди.

Ушбу секторга қарашли ҳудудларда “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга зарур амалий ёрдам кўрсатиш, даромад манбаини шакллантириш чоралари кўрилмоқда.

Хатловдан ўтказилган аёллардан анкета сўровномалари асосида биринчи босқичда 7 минг 742 нафар, иккинчи босқичда 4 минг 200 нафар, жами 11 минг 942 нафар хотин-қиз “Аёллар дафтари”га киритилди.

Шу ўринда, ўтган 2021 йил давомида 2-сектор ҳудудидаги мазкур дафтар рўйхатига киритилган аёлларнинг муаммолари тўлиқ бартараф этилган.

Хусусан, 3 минг 330 нафар аёл бўш ишга жойлаштирилиб, 851 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 1 минг 589 нафарига тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун кредит ажратилган бўлса, 488 нафар хотин-қизга томорқадан фойдаланишлари учун амалий ёрдам кўрсатилди.

1 минг 62 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёллар, 548 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, 298 нафар қармоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари мавжуд ёлғиз аёлларнинг муаммолари ҳал этилди.

Шунингдек, 95 нафар 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларнинг уй-жойлари таъмирланиши учун пул маблағлари ажратилди, 276 нафар нотурар жойларда яшовчи хотин-қизларнинг турар жой масаласи ҳал этилиб, ижара компенсациялари тўлаб берилди.

Бундан ташқари, 2 минг 38 нафарига тиббий, 773 нафарига ҳуқуқий, 594 нафарига психологик ёрдамлар кўрсатилди ва 202 нафар эҳтиёжманд аёлга бир марталик ёрдам пуллари ажратилди.

Зомин туманида жойлашган “Ёшлик барака чеварлари” корхонасига ишга жойлаштирилган фуқароларнинг қарийб 100 нафари “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшларт дафтари” рўйхатларига киритилган хотин-қизлардир.

Ушбу корхонада меҳнат қилаётган опа-сингилларимизга ҳар ой 1 миллион 400 минг сўмгача барқарор иш ҳақи тўланиб, кунига 2 маҳал бепул овқат ва ишга қатнашлари учун транспорт воситаси билан таъминланган.

Вилоятдаги 2-сектор ҳудудларида яшовчи тегишли дафтарларда турган ҳар бир хотин-қизнинг шароити прокуратуранинг доимий назоратга олинган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар