2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда

Ёшлар ишлари агентлиги Тахиатош туман бўлими томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Туманда айни пайтда ёшларнинг умумий сони 41 минг 853 нафарни ташкил этади. 2021 йилда агентлик томонидан 1448 нафар ёшнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди.

144 нафар ёшнинг тадбиркорлик ва ҳунармандчилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 4 миллиард 319 миллион сўм кредит ажратилди. Шунингдек, деҳқончилик билан шуғуланиш истагидаги 499 нафар талабгорга 169 гектар ер майдони ижарага берилган. 500 дан зиёд йигит-қиз касб-ҳунар ва тадбиркорлик асослари бўйича ўқитилди. Ушбу чора-тадбирлар натижасида, йил якунига қадар 1 минг 200 дан  зиёд ёшлар “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган.

– Хонадонимиз ёнидан гўзаллик салонини ташкил этишда ёрдам сўраб Ёшлар ишлари агентлиги бўлимига мурожаат қилдим, - дейди Дўстлик маҳалласида яшовчи Мунира Назарова. – Мурожаатим қисқа фурсатда ўрганилиб, менга субсидия ҳисобидан 9 миллион сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағ ҳисобидан ташкил этилган Гўзаллик салони айни пайтда маҳалладошларимизга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда. 

Мунира Назарова 1-гуруҳ ногирони, унинг имконияти чекланган. Лекин, изланиш ва меҳнат қилишдан ҳеч чарчамайди. Тикиш ва бичишдан ҳам уқуви бор. Келгусида иш фаолиятини кенгайтириб, маҳалласидаги яна бир қанча хотин-қизни иш билан таъминлашни ниятида.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар