2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аввал аҳволи оғир бўлган қишлоқ аҳлининг бугунги ҳаёти қандай?

Бўка туманининг энг чекка ҳудуди бўлган «Бўка» маҳалласида қисқа муддатда ўзгаришлар рўй бермоқда. Буларнинг барчаси битта мақсад – инсон қадри учун, қишлоқда яшаётган одамларни рози қилиш учун амалга оширилди.

Икки ҳафта мобайнида Тошкент вилоятининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган олис қишлоғи аҳли энди янгича ҳаёт кечиради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги фармони ҳамда «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори юртдошларимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан эндиликда Президент Халқ қабулхоналари мутасаддилари фуқароларни ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда қабул қилади, яъни, одамларнинг мурожаатларини самарали ҳал етишда яқин ҳамкорликда фаолият олиб боради.
Президент Халқ қабулхонаси вакиллари ва ҳоким ёрдамчилари маҳаллада фуқаролар учун қабулларни фақат алоҳида ажратилган ёпиқ биноларда эмас, балки заруратга қараб бевосита кўча ва ҳовлиларда, очиқ майдонларда, дала шароитида ҳам ташкил этди. Бу жараёнларда улар билан бирга сектор раҳбарлари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди. Бу тизим илк бор Тошкент вилоятининг энг олис ҳудудлари бўлмиш «Бўка» ва «Чўлобод» маҳалла фуқаролар йиғинида жорий этилган бўлса, эндиликда Ўзбекистоннинг барча узоқ қишлоқларида, айниқса, ижтимоий аҳволи, инфратузилмаси оғир бўлган маҳаллаларда ҳам қўлланади. 

Уларнинг иш куни аҳоли билан мулоқот, мурожаатларни кўриб чиқиш билан бошланади ва қишлоқ аҳли кўтарган масалалардан келиб чиққан ҳолда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Ички йўлларни таъмирлаш масаласи бўкаликлар томонидан қабуллар жараёнида ўртага ташланган энг долзарб муаммолардан бири бўлди.
Бу муаммони ҳал қилиш мақсадида махсус техникалар, юзлаб юк машиналари ёрдамида ҳар куни тонна-тонна қум-шағал аралашмаси келтирилди. Иш куну-тун, қишлоқнинг ҳамма ҳудуди бўйлаб ташкил этилди, йўллар таъмирланди. Икки ҳафта давомида «Бўка» маҳалласида 12,5 километр йўл барпо этилди.

Обиҳаёт инсоннинг бирламчи эҳтиёжларидан бири. Қишлоқдаги ҳар бир кўчада траншеялар очилди, янги сув қувурлари ётқизилиб, тоза сув ҳар бир хонадонга кириб борди. Қисқа муддат давомида «Бўка» маҳалласида 15 километр ичимлик суви тармоғи тортилди.
Аҳоли мурожаатларида энг кўп тилга олинган муаммолардан яна бирини ҳал қилиш учун тегишли корхоналар томонидан хонадонларни суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ишлари йўлга қўйилди.

Маҳалладаги яна бир жиддий муаммо электр таъминоти билан боғлиқ эди. Фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган эски электр тармоқлари, трансформатор ҳамда симёғочлар тизимдаги тез-тез узилишларнинг асосий сабаби эди. Бу масала ҳам ўз ечимини топди. Темир-бетон устунлар ўрнатилиб, электр симлари ва трансформаторлар янгиланди, ёритиш чироқлари, 480 дона темир-бетон устун ўрнатилди, 41 километрлик тармоқлар янгиланди.

Қишлоқда кўп йиллар давомида етарли эътибор берилмагани туфайли мелиорация ва дренаж тармоқлари лойга тўлиб, яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. Шундан келиб чиқиб, ўтган 14 кун мобайнида ишчилар экскаваторлар ёрдамида коллектор ва зовурларни тозалаб, тиклашди, уларнинг бўйида тупроқ эрозиясининг олдини оладиган дарахт кўчатлари экилди. Бўка бой деҳқончилик анъаналарига эга бўлган туман ҳисобланади. Илгари ИИВ тасарруфида бўлган 136 гектар ер 270 нафар ёшга ажратиб берилиши бундай хайрли ишларнинг илк меваси. 
Дарвоқе, қабуллар жараёнида боқувчисини йўқотган, оғир ижтимоий аҳволда бўлган оилалар, ногиронлиги бўлган юртдошларимиздан уйларини таъмирлашда ёрдам сўраб, мурожаатлар ҳам бўлди. Икки ҳафта мобайнида «Алҳажар», «Тойлоқ», «Уккибой», «Қатортол» ҳамда «Худойқул овул» каби қишлоқлардаги ўнлаб ана шундай уйлар таъмирлаб берилди.

Тез орада ҳудудда сунъий қопламали футбол майдони, болалар ўйингоҳи, воркаут, қишлоқ врачлик пункти, бозор ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ишга тушади.

Бу каби хайрли ташаббуслар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида давом эттирилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар