2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Дафтар”лар оддий одамларга нима бермоқда?

Ҳаёт бор экан, муаммо дегани чиқаверади.

Кейинги йилларда мамлакатимизда одамлар дардига қулоқ тутиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни аниқлаш, ўрганиш ва таҳлил этишга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Мамлакатимиз етакчиси Шавкат Мирзиёев томонидан одамларни рози қилиш, инсон қадрини устувор билиш борасида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсат замирида ҳам  мавжуд муаммолардан кўз юммаслик, уларни борича тан олиш, ҳал этиш масаласи жиддий аҳамият касб этмоқда.  

Кейинги йилларда юртимизда жорий этилган “Аёллар”, “Ёшлар”, “Темир дафтар”лари муаммолар илдизини тўғри аниқлаш, уларни ҳал этишда ўзига хос ёндашув бўлди, десак муболаға бўлмайди. Мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинди.

Хусусан, коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга доир тизимли ишлар бажарилмоқда. Бу йўналишда ҳар бир шахс билан индивидуал ва тизимли равишда мунтазам иш олиб боришни ташкил қилиш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар бўйича мутлақо янги – «Темир дафтар», ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб-ҳунар ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган хотин-қизлар ва ёшлар бўйича тегишлича «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» тизимлари ҳаётга татбиқ этилаяпти.  

Тўғрисини айтганда, бундай дафтарларнинг жорий этилиши қийналган одамларга аниқ, манзилли тарзда кўмак кўрсатишни янада такомиллаштиришда, ҳамёни "тўқ" бўлса-да, бироқ назари оч айрим фуқароларнинг нопоклигига йўл қўймасликда, ажратилаётган ёрдам маблағларини ўз эгаларига тўкис етиб боришида асосий омил бўлмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий  қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қобул қилинди. 

Мазкур ҳужжатга кўра, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар, кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар, кўп болали моддий кўмакка муҳтож оилалар, меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар, тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар кириши кўзда тутилган. Ушбу дафтарга киритилган оилаларга бандликни таъминлаш, томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш, тадбиркорликка жалб қилиш, моддий ёрдам ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш каби ёрдамлар берилмоқда.   

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, мазкур дафтар жорий этилганидан буён 614,9 минг оила “Темир дафтар”га  киритилган бўлиб, ушбу оилаларнинг 2 миллион 600 минг фуқароси қамраб олинган.   

Шу билан бирга, 684 мингдан зиёд оиланинг меҳнатга лаёқатли вакилларининг бандлигини таъминлашга эришилди. Олиб борилган ишлар натижасида 586,6 минг оила “Темир дафтар”лар таркибидан чиқарилди.   

Ҳозирда 28 мингдан ортиқ оила мазкур дафтар таркибида қолган. Булар асосан, иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли, яъни ногиронлар, фарзанд тарбияси билан банд аёллар, боқувчисини йўқотганлар, якка-ёлғиз қариялар ҳисобланади.  

Президентимиз ташаббуслари билан амалиётга татбиқ этилган ва дунёда аналоги бўлмаган “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизими орқали кўплаб хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси маълумотига кўра, ўтган 2021  йил давомида “Аёллар дафтари”нинг 1- ва 2-босқичи доирасида 900 мингга яқин хотин-қизга амалий ёрдамлар кўрсатилиб, турмуши сифати ва даражасини ошириш ишлари олиб борилди. 2022 йилнинг январ ойидан бошлаб эса “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи бошланиб, бугунги кунда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  
 
Қайд этиш зарурки, 1 йиллик тажрибадан келиб чиққан ҳолда “Аёллар дафтари” орқали хотин-қизларга амалий ёрдам бериш тартиби такомиллаштирилиб, бугунги кунгача Республикамизнинг барча ҳудудларида  30 ёшдан ошган хотин-қизларни рўйхатга олиш хатлов ишлари ниҳоясига етказилди. Яна бир янгилик, “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг тоифаларига ўзгартириш киритилди. Натижада эндиликда эҳтиёжманд хотин-қизлар 6 та тоифа йўналишида аниқланади.

Яна бир ўзгариш шундан иборатки, “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларга амалий ёрдам бериш ишларини мониторинг қилиб бориш мақсадида “Индивидуал анкеталари”ни юритиш тартиби кучайтирилади. Хусусан, Индивидуал анкеталарда ҳар бир хотин-қизнинг барча маълумотлари ва қайси тоифага киритилганлиги ҳамда унга ким, қачон ва қандай ёрдам бериши аниқ ёзилади. 

Эътиборга молик жиҳати, "Аёллар дафтари"нинг 3-босқичини ўз вақтида ва юқори савияда ўтказишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, энг аввало, барча туман ва шаҳарлардаги маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, анкета-сўровномаларни ўтказиш орқали хотин-қизлар муаммолари ўрганилди. Бунинг учун, 1- ва 2-босқичда бўлгани каби 9 277 та маҳалланинг ҳар бирида биттадан ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда. Энг муҳими ўрганишлар жараёнида бирорта ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қиз эътибордан четда қолмади. 

Ёшлар ишлари агентлиги маълумотига кўра,  2021 йил бошида тегишли идора ва ташкилотлар, мутасадди вазирликлар ва ҳокимликлар билан ҳамкорликда маҳаллабай шакллантирилган “Ёшлар баланси” асосида 621 минг 709 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди. 

Касб-ҳунар ўргатиш, имтиёзли кредитлар, ер майдонлари, субсидиялар ажратиш ва ижтимоий-моддий қўллаб-қувватлаш натижасида 595 минг 970 нафар ёшлар бандлиги таъминланди ва 25 минг 739 нафар имконияти чекланган, тиббий ёрдамга муҳтож ёшлар доимий назоратга олинди. 

Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида туман (шаҳар)ларда молиявий манбалари аниқ белгиланган “Ёшлар дафтари” жамғармалари ташкил этилиб, маҳаллий бюджетнинг орттирилган қисмива ижро ҳужжатларига оид ундирувлар ҳисобидан 382,8 млрд сўм маблағ шакллантирилди.Жамғармалар ҳисобидан ишсиз ёшларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари, уруғлик ва кўчат харид қилиш учун субсидиялар ажратиш, нотур аржойлар ижараси ва бошқа йўналишларда 137 минг нафар ёшларга 290 млрд сўм миқдорда амалий ёрдам кўрсатилди.  

Хўш, "Темир", "Аёллар", "Ёшлар" дафтарларига оид бундай кучли ижтимоий йўналтирилган лойиҳалар оддий одамларга нима берди? 

Энг аввало, одамлар ҳаётига оид ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, керак бўлса маънавий муаммолар борича эътироф этилмоқда. Наинки, МДҲ давлатлари, балки жаҳоннинг бошқа давлатларида ҳам учрамайдиган бу ижтимоий лойиҳа камбағалликни қисқартириш сари дадил қадам, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар