Самарқанд вилоят суди раиси Олим Ҳайитов ва вилоят маъмурий суди раиси Тоҳир Файзиевнинг навбатдаги сайёр қабули Тойлоқ туман Халқ қабулхонасида ўтказилди.
Тадбирда шунингдек, вилоят суди раисининг ўринбосарлари, жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари раислари ҳам иштирок этиб, аҳолининг мурожаатларини эшитди. Қабул давомида жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан 26 та мурожаат кўриб чиқилди. Уларнинг 17 таси ижобий ҳал қилинди. 9 нафар мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Мамлакатимизда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар. Ҳар ким қилмишига яраша жазосини олиши аниқ. Бироқ, қилмишининг оқибатини англаб етган, пушаймон бўлган, ўзига хулоса чиқарган шахсларга қонунларимизда енгиллик бор. Қабул давомида билдирилган мурожаатлар асосида шу ерда жиноят ишлари бўйича сайёр суд мажлиси ўтказилди. Мажлисда суд томонидан бир қатор шахсларга тайинланган жазолар бекор қилинди.
Жумладан, А.Ходжакуловга жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг 2021 йил 12 июндаги ҳукми билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди. А.Ходжакулов қилмишидан пушаймонлик билдириб, бундан тўғри хулоса чиқарганлигини маълум қилди ва тайинланган жазонинг ўталмай қолган 1 йил 5 ойини ўташдан озод қилишни сўради. Сайёр суд мажлисида мазкур мурожаат қаноатлантирилди. Худди шундай яна 5 нафар шахс жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилинди. Яна 4 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича бу фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |