Андижон вилояти Бўстон туманида янги йил байрами арафасида “Темир дафтар” га киритилган 758 та кам таъминланган ҳамда қийин шароитларда яшаётган оилаларга жами 606 миллион 400 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.
Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, инсон қадр-қимматини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш ҳамда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни изчил давом эттириш, уларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Темир дафтар” га киритилган оилаларга, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга, шунингдек, 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.
– Мазкур қарор ижроси белгиланган тартибда таъминланди, – дейди Бўстон тумани ҳокими Санобархон Носирова. – Сектор раҳбарлари бошчилигида маҳаллалардаги қийин шароитларда яшаётган ҳамда ногирон фарзандлари бор 758 та оилага 800 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.
Моддий ёрдам олган оилалар, эътибор ва кўмакдан беҳад мамнун бўлмоқда.
– Ажрашганман, икки нафар фарзандимни ёлғиз ўзим вояга етказяпман, – дейди Бўстон тумани, Боғи Эрам маҳалласида яшовчи Шоҳидахон Қобулова. – Фарзандларимнинг бири ногирон. Мавсумий ишларни бажариб, тирикчилик ўтказаман. Янги йил байрами арафасида оиламизга 800 минг сўм моддий ёрдам кўрсатилганидан жуда хурсанд бўлдик. Кўмак ва эътибор учун Президентимизга, барча яхши инсонларга мингдан минг раҳмат.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |