
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг матбуот котиби, Ахборот хизмати раҳбари, полковник Шохрух Ғиёсов марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, блогерлар, корхона, ташкилот, муассаса ахборот хизматлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Тадбирда тизимдаги туб ислоҳотлар, ички ишларга оид қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан амалга оширилаётган профилактик тадбирлар хусусида сўз борди. Жамиятимизда рўй бераётган жиноий ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳамда воқеа-ҳодисалар ҳақида журналист ёки блогерлар ёзишидан аввал, ўша ҳудуддаги тизим ахборот хизматлари вакиллари билан боғланиб воқеа-ҳодиса тўғрисида аниқ маълумот олиши зарурлиги таъкидланди. Бу билдирилаётган муносабат ва фикрларнинг аниқ ва тўғрилигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
– Журналистлар белгилаб қўйилган меъёрга риоя қилмоқда. Бироқ гурунч курмаксиз бўлмаганидек, айрим журналист ва блогерлар ахборот тарқатиш ҳуқуқини бузаётган ҳолатлар ҳам учрамоқда, – деди Ички ишлар вазирининг матбуот котиби, Ахборот хизмати раҳбари, полковник Шоҳрух Ғиёсов. – Тўғри, бизда сўз эркинлиги мавжуд ва цезурага йўл қўйилмайди. Аммо ҳар қандай воқеа-ҳодисага бир томонлама ёндашиш, мутасадди ҳуқуқ тартибот идораси вакилининг шу воқеа-ҳодисага билдирган фикрини, ўзига “лозим” деб топган жойини қолдириб, қолган қисмини олиб ташлаган ҳолда, шу воқелик тўғрисидаги маълумотидан “пиар” ясаш мақсадида берилиши амалдаги қонунчиликнинг бузилишидир. Ҳар қандай воқеа ҳодиса ҳақидаги видеолавҳа, хабар ёки мақолаларни тайёрлашда холислик тамойилларига қатъий амал қилиш зарур.
Мулоқотда журналист ва болгерлар тизимдаги жараёнларга ўз муносабати ва фикр мулоҳазаларини билдирди. Соҳада эришилаётган ютуқ ва камчиликлар, ҳуқуқ тартибот идоралари ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштиришга оид таклифлар муҳокама қилинди.
Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоб берилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |