Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Учсай қишлоғида янги ҳаёт

Бундан қарийб 30 йил муқаддам таниқли қорақалпоқ шоири Ибройим Юсупов қаламга олган Мўйноқ туманидаги Учсай қишлоғида бугун жўшқин ҳаёт қайтадан барқ ура бошлади.

Орол фожиасидан жиддий жабр кўрган ушбу чекка қишлоқ Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли замонавий ҳудудга айланмоқда. 

2.jpg

 

6.jpg

 

– “Обод қишлоқ” дастурига Мўйноқдан иккита қишлоқ киритилди, – дейди Мўйноқ тумани ҳокими Сайлаубай Данияров. – Улардан бири Учсай қишлоғи. Ҳозир бу ерда катта қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти. Замонавий мактабгача таълим муассасаси, қишлоқ врачлик пункти қад ростлади. Йўллар таъмирланди ва энг асосий муаммолардан бўлган ичимлик суви билан таъминланди. Кўчаларга ёритгичлар ўрнатилди. 

Электр тармоқлари таъмирланиб, янги трансформаторлар ўрнатилмоқда. Дастур бўйича режага киритилган 2 газ тақсимлаш пункти ва 3,1 километр газ тармоғи ҳам таъмирланди. 

Ҳудуддаги 6-умумтаълим мактаби ва 4-умумтаълим мактаби филиали таъмирдан чиқарилди. Келгусида оталар чойхонаси, маҳалла гузари, дўкон, кичик бозор ва ҳаммом қуриш режалаштирилган. 

11.jpg

 

13.jpg

 

– Учсай портида бир пайтлар минглаб одамлар ишларди, – дейди “Учсай“ овул фуқаролар йиғинида яшовчи меҳнат фахрийси Адилжон Бигелдиев. – Ўтган асрнинг 80-йилларига келиб денгиз чекина бошлади. Одамлар ишсиз қолди. Шундан кейин қишлоқдан барака ариди. Мана бугун қайтадан янги ҳаёт бошланаётганига гувоҳ бўляпмиз. Мўйноқдаги эски балиқ консерва заводи ўрнида йирик корхоналар қурилмоқда. Ҳар бир хонадонда тоза сув оқиб турибди. 

Ҳудудда 235 хонадон бўлиб, уларнинг 17 тасида кадастр ҳужжати мавжуд бўлмаган, 7 хонадонда ноқонуний қурилишлар аниқланган. Бу каби масалалар бартараф этилди. Қишлоқдаги кўп қаватли турар жой ҳамда марказий кўча бўйидаги уйларнинг фасад қисми қайта таъмирланди. 

 

Есимхон Қаноатов, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар