2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бош прокуратурада “очиқ эшиклар” куни

Прокуратура органлари фаолиятининг асосий принципларидан бири ошкораликдир. Бош прокуратурада ўтказилган “очиқ эшиклар” куни ҳам тизим фаолияти билан яқиндан танишишга қаратилди.

Тадбирда Тошкент давлат юридик университети ҳамда юридик техникумлар талабалари, Тошкентдаги Президент мактаби ўқувчилари, юридик олийгоҳнинг магистратура босқичи битирувчиларининг ота-оналари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб тадбир иштирокчилари Бош прокуратуранинг мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси фаолияти билан танишди. Бу ерда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш, мурожаатлар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тушунтириш берилди.

Прокуратура тарихи ва фаолиятига оид очиқ дарс ўтказилиб, Академия фаолиятига оид ролик ва тақдимот намойиш этилди.

Тадбир дастурининг навбатдаги қисми Бош прокуратура Академиясида давом эттирилиб, унда иштирокчилар мультимедиа студияси, криминалистика кабинети, электрон тир, мобиль криминалистика лабораторияси имкониятлари ҳамда магистратурада ўқув жараёни билан таништирилди.

Криминалистика полигонида иштирокчилар учун қизиқарли квест ва психологик тестлар ташкил қилинди.
 

Пора билан қўлга олиш, суд ва Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари томонидан мол-мулкларни хатлаш жараёнлари имитацияси ўтказилиб, бу иштирокчи ёшларда жуда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир доирасида иштирокчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев билан учрашуви ташкил қилинди. 

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари ёшларни уларни тарбиялаб вояга етказаётган ота-онаси, устозлари ишончини оқлаш, Ватанимизга муносиб фарзанд бўлиш, юртимиз ривожига ҳисса қўшиш, ўқиб-изланиб, теран фикрлаш, эртанги кунимиз равнақи учун мустаҳкам пойдевор бўлишга чақирди.

Учрашув якунида қатнашчиларга китоб ва бошқа эсдалик совғалари топширилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар