
Бухоро вилоятида тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш самарадорлигини ва уларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада ошириш бўйича “Йўл харита”си ишлаб чиқилган.
– Вилоятда “Аёллар дафтари” нинг 2-босқичида рўйхатга киритилган тиббий ёрдамга муҳтож 6 минг 538 нафар хотин-қизлар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилган, – дейди вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Феруза Ибрагимова. – Шундан 2 минг 199 нафари дори-дармон билан таъминланган. 175 нафарига тиббиёт масканларда даволаниши учун махсус ордерлар берилган. 2 минг нафардан зиёди амбулатор даволанган. 16 нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бунинг учун жами 295 миллион 18 минг сўмдан зиёд маблағ ажратилган. 311 нафар хотиқ-қизларга шу каби бошқа турдаги тиббий хизматлар кўрсатилган.
Айни кунда “Аёллар дафтари” нинг 3-босқичи рўйхатидаги оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга муносиб тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг мавжуд муаммоларини ижобий ҳал этиш, эрта туғруқ ва оналик-болаликни ҳимоя қилишга доир масалалар юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |