Айни пайтда “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан “Обод қишлоқ” дастури доирасида 126 та лойиҳани молиялаштириш учун умумий ҳажми 42 млрд. сўмга яқин кредит линия очилган.
Бундан ташқари манзилли режа асосида қишлоқларда намунавий лойиҳалар асосида сартарошхона, гўзаллик салони ва бошқа хизмат турларини ўз ичига олган маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳамда ҳаммомлар барпо этилмоқда. Бу эса аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаши баробарида янги иш ўринлари яратилишига ҳам замин бўлаётир.
Ана шундай обод масканлар қаторида Андижон вилояти Асака тумани “Қайрағоч”, Навоий вилояти Нурота тумани “Чуя”, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролари йиғинларини айтиш мумкин. Мазкур ҳудудларда банк кўмагида қатор ободлик, бунёдкорлик ишлари олиб борилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |