
Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани “Қонликўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 20 хонадонга мўлжалланган турар жой ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда кам таъминланган, ўзганинг кўмагига муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Ҳудуддаги қишлоқ шифокорлик поликлиникасининг бўш турган эски биносини турар жойга мослаштириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан 1 миллиард 620 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига реконструкция ишлари амалга оширилди.
Икки қаватли бинода барча қулай шароитлар яратилган. Ҳар бир хонадон замонавий иситиш ускуналари билан таъминланган.
Маросимда янги турар жой калитлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Ҳомийлар томонидан оилаларга кундалик маиший техникалар совға қилинди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |