2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Қўқон шаҳар ҳокимининг қабулида тиббиёт коллежи талабасининг 6 миллион сўмлик контракт тўловига ҳомийлик қилинди

Қўқон тиббиёт коллежи ҳамширалик йўналишининг иккинчи босқич талабаси Гулсанам Ҳожиматова оғир ижтимоий ҳолатга тушиб қолиб, таълим контрактини тўла олмай қолди.

Сектор раҳбарларининг сайёр қабулида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов томонидан ушбу мурожаат ижобий ҳал этилиб, 4 ойлик чақалоқ тарбия қилаётган она-талабага ҳомийлик қилинди.

Секторлар раҳбарлари, Президент Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси мутасаддилари, бошқа масъул раҳбарлар иштирокида ўтказилган қабулда тиббиёт соҳасидаги мурожатлар ҳам энг кўп кўтарилган масалалардан бири бўлди.

Хусусан, "Аёллар дафтари"да турадиган Эркиной Қамбарованинг шаҳар ҳокимига қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб эндопротез учун 26 миллион сўм маблағ ажратилди.

Қабулда шунингдек газ, электр, сув таъминоти, коммунал идоралардан бўлган қарздорликни бўлиб-бўлиб тўлаш каби масалаларни ҳам жойида ҳал этиш чорлари кўрилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар