2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулларда муаммолар ўз ечимини топмоқда

Аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйилиши, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатларнинг қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашда самарали механизмга айланмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан фуқаролар билан кўпроқ мулоқот қилиш, улар билан дилдан суҳбат қуриш, жойларга чиқиб муаммоларини ўрганиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Туман ва шаҳарларда ўтказилаётган «Ўзимиз келдик» акцияси доирасидаги сайёр учрашувлар бунга ёрқин мисолдир.

Хусусан, давлат хизматлари кўрсатилишини самарали ташкил этиш ҳамда кўрсатилаётган хизматларни янада ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари Бўка туманининг «Навобод» ва Пискент туманининг «Митан» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Сайёр қабул давомида давлат хизматлари ва ФҲДЁ соҳаси бўйича маслаҳат сўраган фуқаролар ва мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Янги хизмат турлари ва хизматларни масофадан олиш тартиблари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, тадбир давомида 50 нафарга яқин фуқаролардан сув таъминотига уланиш учун аризалар «Навобод» МФЙ биносининг ўзида сайёр тартибда қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари, Тошкент вилояти Адлия бошқармаси, туман Адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази ва ФХДЁ бўлими ходимлари иштирокида Қуйи Чирчиқ туманида ўтказилган сайёр қабулда фуқароларга ипотека кредитига Давлат субсидиясини олиш бўйича аризалар олиниб, бу бўйича ҳуқуқий маълумот берилди.

Бекобод туманининг «Шова» маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр учрашувда фуқаролар кадастр паспортини шакллантириш, болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш каби давлат хизматларидан сайёр тартибда фойдаланди.

Ўтказилган сайёр қабуллар давомида туман ва шаҳар Давлат хизматлари маразлари мутахассислари томонидан аҳолига турли масалаларда ҳуқуқий тушунтириш берилди. Аҳолига 458 та давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди. Солиқ идоралари билан ҳамкорликда деҳқон бозор ва савдо комплексларида ўтказилган ўрганишлар давомида эса 65 та рўйхатдан ўтмаган тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Аҳоли кадастр паспортини шакллантириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, болаларни мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш каби давлат хизматларидан кўпроқ фойдаланди.

Ўрта Чирчиқ туманининг «Тинчлик», «Роватак» маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган халқ билан мулоқотда аҳоли муаммолари ўрганилди. Унда муаммоли масалалар бўйича мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилиб, баъзилари тегишли ташкилотларга йўналтирилди. Маҳаллалар ҳудудидаги шаръий никоҳда яшовчи оилаларга қонуний никоҳдан ўтиш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Агентлик ходимлари Юқори Чирчиқ туманининг «Тинчлик» маҳалла биноси олдида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экди. «Ўзимиз келдик» тадбирлари давомида 767 та ҳолатда ФҲДЁ соҳасига оид муаммолар ўрганилди. Ўрганишлар давомида 183 нафар фуқаронинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқлиги аниқланди. Уларнинг 18 нафарига сайёр хизмат давомида гувоҳномалар расмийлаштириб берилди. Қолган фуқароларга ҳам тез орада ҳужжатлар тайёрланиб гувоҳномалар топширилади. 216 та шаръий никоҳ асосида яшаётган оилалар аниқланган бўлса, 76 та оиладан қонуний никоҳга киришиш тўғрисида аризалар қабул қилинди. Тадбир давомида оилавий ажримларнинг олдини олиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қибрай, Бўстонлиқ, Ўрта Чирчиқ туманларида ажрим ёқасидаги оилалар билан учрашувлар ўтказилди. Оилавий низолари ҳал этилиши натижада 79 та ажрим бўйича аризалар қайтариб олиниб, оилалар яраштирилди. Бу каби ўрганишлар йил давомида олиб борилади.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан олиб борилаётган бундай ўрганишлар фуқаролар билан кўпроқ бевосита мулоқот қилиш, муаммоларни жойида ўрганиш, давлат хизматларини сайёр тартибда кўрсатиш имконини бермоқда. Инсон манфаатлари ва халқ дарди билан яшаш, одамларни рози қилиб, уларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш бугунги кунда бизнинг асосий фаолият мезонимизга айланаётир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар