Куни кеча ҳокимлик биносида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўича тузилган секторлар раҳбарлари томонидан сайёр қабул ташкил қилинди.
Сайёр қабулда туман ҳокими С.Йўлдашев, туман прокурори Ж.Муфтиллаев, ИИБ бошлиғи Д.Ибрагимов ҳамда ДСИ бошлиғи Б.Камоловлар тегишли ҳудудлар бўйича жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини тинглади.
Айтиш керакки, туман ҳокими номига шу йилнинг ўтган 9 ойи давомида 652 та мурожаатлар келган. Шу даврда жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали жами 159 та мурожаат келиб тушган. Шуларнинг 21 таси қаноатлантирилиб, 134 та мурожаат эгаларига тушунтиришлар берилган. 4 та мурожаат эса айни кунларда кўриб чиқилмоқда.
Виртуал қабулхона орқали эса 232 та мурожаатлар келган. Шуларнинг 8 таси қаноатлантирилиб, 214 та мурожаат эгаларига тушунтиришлар берилган.
Сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабулда жами 20 га яқин мурожаатлар тингланди. Мурожаатларнинг аксарият қисмини шахсий ва кундалик маиший муаммолар эмас, балки фуқароларнинг ўзлари яшаётган кўчаларни асфальт қилиш, болалар боғчалари қуриш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, халққа хизмат қилиш каби масалаларда ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ташкил қилди.
Сайёр қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан билдирилган мурожаатларни ўрганиш ва тезкорлик билан ҳал қилиш учун тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |