Қизилтепа туман ҳокими вазифасига тайинланган Улуғбек Файзиев биринчи иш кунида вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедов билан биргаликда туман марказидаги "Нафосат" маданият уйида “Сайёр қабул” ўтказди.
Қабул давомида олий таълим муассасаларида тўлов шартномаси асосида таҳсил олаётган, "Ёшлар дафтари"га киритилган 10 нафар ёшга "Ёшлар жамғармаси" томонидан шартнома тўловининг 50 фоизи миқдорида тўлаб берилганлиги ҳақида сертификатлар, субсидия асосида ишсиз, касб-ҳунарга ўқитилган, ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган 10 нафар хотин-қизга тикув машиналари, 8 нафар йигитга пайвандлаш усукунаси топширилди.
Қабул давомидаги ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, ижобий ечимини таъминлаш бўйича сектор раҳбарларига, масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |