Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Форишда янги тайинланган ҳоким ёрдамчилари иш бошлади

Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича “ҳоким ёрдамчиси” лавозимини ташкил этиш ва улар олдида турган вазифаларга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Фориш туманида 25 та маҳалла фуқаролар йиғинига “ҳоким ёрдамчиси” лавозимига тавсия этилган 25 нафар номзодни таништиришга бағишланган тадбир ўтказилди.  

Унда ушбу лавозимга тавсия этилган ҳоким ёрдамчилари олдида турган вазифалар, тумандаги маҳаллаларда аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш борасидаги ишлар ҳақида сўз борди. Тушунтириш ва тавсиялар берилди. Барча маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиларига меҳнат қилиши учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратилаётгани.

Йиғилишда “ҳоким ёрдамчиси” лавозимига тавсия этилган номзодлар таништирилди. Мазкур тадбирда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам бу борадаги ишлар давом этмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар