Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мурожаатлар Халқ қабулхонаси назоратида

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Халқ қабулхонсига жорий йилнинг ўтган даврида келиб тушган 2 минг 63 та мурожаатнинг 1 минг 929 таси яъни 96.5 фоизи қаноатлантирилган. 1 минг 599 та мурожаатлар ижобий ҳал этилган. 323 таси юзасидан мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳат берилган. 7 таси узоқ муддатли назоратга олинган.

Келиб тушган мурожаатлар асосан банк кредитлари ва банк фаолияти, иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат масалаларига оиддир. Моддий ёрдам ва ҳомийлик, давалат дастурлари ижроси ва уй-жой билан таъминлаш, газ, сув, электр ва иссиқлик таъминоти масалалари ҳам  мурожаатлар асосини ташкил этади.

– Ўзимни иш билан банд қилиш мақсадида апрель ойида чорвачилик йўналишида Халқ банкига ариза берган эдим, – дейди Денов маҳалла фуқаролар йиғини Ўба қишлоғида яшовчи фуқаро Абдулазиз Абдуқодиров. – Мурожаатимга бир ойдан сўнг ижобий хулоса берилган бўлсада,  аммо шу кунга қадар туман Халқ банкига мурожаат қилиб келаяпман. Банк ходимлари ресурс йўқ деб ишни орқага суриб келаётган эди. Юқорида кўрсатилган мурожаат туман Халқ қабулхонасининг  назоратига олиниб, 3 кунда ижобий ҳал этилди.  

Тарханон МФЙ, Тархонон қишлоғида яшовчи Гуландом Муродованинг оилавий шароити оғирлиги, ҳозирги кунда ишсиз юрганлигини билдириб, МТТга ишга жойлаштиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман Халқ қабулхонасининг ўзида тегишли мутасаддиларни жалб этган ҳолда ижобий ҳал этилиб 77-сонли ДМТТга ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, туман Халқ қабулхонаси томонидан мурожаатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган муаммолар юзасидан таҳлиллар ва секторлар фаолияти бўйича мониторинглар ўтказилди.

Ўрганишлар давомида мурожаатларни кўриб чиқилишида айрим ташкилот ходимларнинг масъулиятсизлиги натижасида келиб тушган мурожаатларнинг қонунда белгиланган муддатидан кечиктириш  ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича 9 ой давомида 12 та огоҳлантириш хатлари, 29 та тақдимнома ва таклифлар киритилди. Киритилган тақдимномаларга асосан 10 нафар ходимлар огоҳлантирилган. 8 нафар ходимга интизомий жазо чораси  қўлланилди. 2 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. 2 таси маъмурий жавобгарликка  тортилди.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар