2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
«Уч авлод учрашувлари»га кўҳна кент – Урганч мезбонлик қилди

Дунё тараққиётининг бешиги ҳисобланган шаҳарлар, цивилизациялар саноқли. Улар қаторида Хоразмнинг борлиги ҳар бир ўзбекистонлик учун фахр ва ифтихор эканига шубҳа йўқ. Тамаддун бешикларидан ҳисобланган бу диёр доимгидек юксак эътибор ва диққат марказида.

Тарихи минг йилликларга бориб тақаладиган заминдаги бугунги ўзгаришлар, янгиланишлар, фан ва таълим, ишлаб чиқариш, маданият, инсон қадр-қиммати, миллатлар аро тотувлик, бағрикенглик тамойиллари асосида олиб борилаётган катта ҳажмдаги самарали ишлар, хайрли ташаббусларнинг сони йилдан йилга ошиб бормоқда. Кўлами жиҳатдан кенгайиб бораётган «Уч авлод учрашувлари»нинг навбатдаги тадбирларига кўҳна кент – Урганч мезбонлик қилди.

Ўзбекистон Қаҳрамонлари, фахрий устоз ва мураббийлар, мамлакат тараққиётига, бугунги тинч, осуда, дориламон кунларга тамал тоши қўйилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ёши улуғлар, ёшлар билан биргаликда, янгиланаётган Хоразмнинг диққатга сазовор масканлари, янги иморатлар, таълим масканларида бўлиб, ҳамюртларимиз айниқса ёшларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Кун давомида олинган таассуротлар бир дастурхон атрофида, кўп йиллик қадрдонлар, устоз шогирдлар, бир сўз билан айтганда, уч авлод ўртасидаги суҳбатларда ўз аксини топди.

"Кўнгил кўнгилдан сув ичади" дейишади. Улуғларимиз, ўрта авлод вакиллари ҳамда эртамиз эгаларини жам қилган дилбар давралар, бугунги тинч ва фаровон кунлар, обод масканлар, миллатлар аро тотувлик ва бағрикенгликда бугунидан рози бўлиб умргузаронлик қилаётган ҳамюртларимизнинг шукроналикка йўғрилган суҳбатларига бой бўлди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, генерал-лейтенант Турсинхон Худайбергенов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов, Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ва бошқалар сўзга чиқиб ушбу тадбирнинг моҳияти ва тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталдилар.

Уч авлод учрашуви. Тарих, бугун ва келажакни бирлаштира олган анжуман кексаю ёшнинг хотира зарварақларида унутилмас кун бўлиши шубҳасиз. Сабаби, жонли тарих билан сўзлашиш, уларни яқиндан таниш биргаликда ҳамфикр бўлиш ёшлар учун катта тажриба ва ҳаёт мактаби бўлиб хизмат қилади.

«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик». Бугун ана шу шиор остида, бир юртда турли миллат ва элат вакиллари тинч тотув ҳаёт кечиришмоқда. Мамлакатимизда илк бор 30 июль, Халқлар дўстлиги кунининг нишонланиши эса кўп миллатли Хоразм элида ҳам кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Уларнинг юз кўзларида, дил сўзларида ўша кўтаринкилик ҳамон порлаб турганини илғаб олиш қийин эмас.

Миллатлараро дўстлик, бирдамлик, меҳр оқибат каби инсоний фазилатлар тараннуми ҳисобланган уч авлод учрашувларида қўшни мамлакатлардан келган талабалар ҳам доимо иштирок этиб, шу жамиятнинг фаол аъзоларига айланиб боришмоқда.

Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистонлик талабалар ўз тенгдошлари билан биргаликда бу каби маънавий маърифий тадбирларнинг доимий иштирокчилари.

Меҳр мурувват, эътибор ва ғамхўрлик ҳар биримиз учун маънавий қувват манбаимизга куч қўшади. Уч авлод учрашувида нафақат вилоятдан, балки бутун республикадан ташриф буюрган таниқли дарғалар, шу заминга меҳнати сингган, унинг равнақига, мустаҳкам келажак иморатига ўзининг тамал тошларини қўйган меҳнат фахрийлари, устозлар, турли миллат вакиллари, намуна қилиб кўрсатса арзигулик ёшлар кенг жамоатчиликка таништирилди.

Сидқидилдан кўрсатган хизматлари, жамиятдаги фаол иштироки учун эса бир гуруҳ ватандошларимиз Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги эсдалик нишони билан тақдирланди.

Даврадаги самимий ва дилкаш суҳбатлар, катта ҳаёт тажрибасига эга ёши улуғлар билан мулоқотлардан тўлқинланган ёш етакчилар ҳам ўзининг дил сўзларини яширмади.

Интилиш ва изланишлар ҳар доим ўз натижасини кўрсатади. Бу ҳаракатларни эса аждодлар мероси, уларнинг бой тажрибаси билан бевосита бирлаштириш муваффақият гарови.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар