2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Фаровон ҳаёт, муносиб турмуш сари!

Марғилон шаҳрида “Дўстлик” ва “Орол бўйи” маҳалла фуқаролар йиғинлари “Обод маҳалла” дастурига киритилган. Дўстлик” маҳалласида кўринарли ва сезиларли ишлар амалга оширилди. Энди “Орол бўйи” ҳудуди ҳам Марғилон шаҳрининг навбатдаги обод маҳалласи бўлади.

14 та кўча, 660 та хонадонларда 4500 нафар аҳоли истиқомат қилади. 2018 йил “Обод маҳалла” дастурига мувофиқ “Орол бўйи” МФЙда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари учун жами   8 миллиард 305,2 миллион сўм сарфланиши кўзда тутилган. Унинг 1045,0 миллион сўми республика бюджетидан ажратилмоқда. Маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбааларидан 984,5 миллион, “Маҳалла” жамғармасидан эса 26 миллион сўм сарф этилади. Тижорат банклари кредитлари 3710 миллион сўмни ташкил этса, бошқа манбаалар ва ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан 2539,7 миллион сўм сарфланиши белгиланган.

Дастурга мувофиқ 190 та уйларнинг том қисми, 315 та уйларнинг эса фасад қисми таъмирланади. 207 та дарвоза таъмирга муҳтож эканлиги аниқланди, 12 та ҳожатхона, 24 м девор қурилилади. 910 п.м девор таъмир қилинади. Спорт ва болалар майдончаси барпо этилиб, “Орол бўйи” маҳалласининг ўғил-қизлари ихтиёрига топширилади.

Шунингдек, бу ҳудудда ҳаммом, савдо мажмуаси, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси ҳам бунёд этилмоқда. Айни кунларда ҳаммомнинг 1-қаватида қурилиш ишлари кетяпти. Бўш турган давлат объекти негизида микро саноат зонаси ташкил қилиниб, тикувчилик цехи,  пойабзал ишлаб чиқариш ва таъмирлаш, гаджетлар таъмирлаш, ҳунармандчилик ва  бошқа турдаги устахоналар иш бошлайди. Натижада янги 15 та иш ўринлари яратилади.

Албатта, маҳалладаги йўллар таъмирланишига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. 6 км узунликдаги хўжаликлараро ички йўллар мукаммал таъмирланиб, 400 метри жорий таъмирдан чиқарилади. Ҳозирги кунда кўчаларда шағал ётқизиш ишлари жадал, асфальт босишга киришиш арафасида турибди.

2,4 км узунликдаги ирригация тизими жорий ва мукаммал таъмирланиши ҳам дастурдан ўрин олган. 6 км ичимлик суви тармоқлари реконструкция қилиниб, мукаммал таъмирланади. 1 та сув иншооти ҳам шундай кўринишга эга бўлиб, 900 м янги оқава сув тармоғи ётқизилади. Қори Ниёзий  кўчасига 1 километр сув тармоғи келтирилди, бу ерда каналазация қувурлари ҳам ётқизиб бўлинди. Фарғоний кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли ҳам энди ичимлик сувидан қийналмайдиган бўлдилар.

3 минг м2 майдонлар ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилади, чиқинди йиғиш пункти қурилади.

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида 1 та бекат бунёд этилиб, 4 та автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Фуқароларнинг таклифлари ўрганилиб, мазкур ҳудудга 12 та таянч устунлар ўрнатилиши режалаштирилди. 4,5 км ҳаво симларини СИП кабелларига алмаштириш ишлари бошлаб юборилган. 10 та ТП ва 1,3 км ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилса, 0,6 км янги тармоқ тортилади. Шунинг баробарида, 1 та 160 кВа қўшимча ТП қурилади. Бугунги кунга қадар  1 км тармоқ ва 10 та ТП мукаммал таъмирланишига эришилди.

Хавфсиз шаҳар – хавфсиз маҳалла шиорига кўра, “Орол бўйи”даги объектлар ва аҳоли гавжум бўладиган кўчаларга жами 32 та видеокузатув мосламалари,. 22 та ёритиш устунлари ва 90 та янги нурдиодли кўча ёритгичлари ўрнатилади.  44 та ёритгичлар эса алмаштирилади, 1,2 км замонавий алоқа ва интернет тармоқлари барпо этилади.

Фарзандларимизнинг мукаммал шароитларда таълим-тарбия олишларига қаратилган алоҳида бандлар дастурда бор бўлиб, унга кўра, 32-умумтаълим мактаби жорий таъмирланади. “Ёшлик” ёпиқ сув ҳавзаси эса мукаммал таъмирдан чиқарилади. Бугунги кунга қадар сув ҳавзасида  20 миллион сўмлик иш бажарилди. Шу кунларда 100 ўринга мўлжалланган хусусий мактабгача таълим муассасаси ва тиббиёт масканининг пойдеворлари битказиляпти.

Маҳалла аҳлининг дам олишлари, ҳордиқ чиқаришлари ҳам эътибор марказида, мўъжазгина истироҳат боғи ташкил қилиняпти, янги маҳалла гузари  гавжум масканга айланади. Бугун гузарнинг ички қисми битиб, фасади таъмирланаётганлигини таъкидлаш ўринли. Маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳам мана шу гузардан жой олди.

Бу хайрли ва эзгу ишларнинг барчаси, маҳаллада истиқомат қилувчи катта-ю кичикнинг фаровон яшаши, муносиб ҳаёт кечиришига хизмат қилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар