2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Чилонзорда «Обод маҳалла» дастури доирасидаги ишлар қандай кечмоқда?

Тошкент шаҳридаги президент Халқ қабулхонаси бошчилигида «Обод маҳалла» дастури доирасидаги ишлар жадал бошлаб юборилган.

Чилонзор туманидаги 225-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бош-оёқ эскириб битган эди. Дастур доирасида қарийб 1,4 миллиард сўм ажратилди. Айни пайтда 120 ўринли муассасанинг томи, эшик-ромлари тўлиқ алмаштирилмоқда. Йўлаклар бетонланиб, канализация тизими янгиланди.

Шу ҳудуддаги 215-сонли мактабгача таълим ташкилоти қурилганига 61 йил бўлди. Йиллар тўзони ўз кучини кўрсатиб, бу муассаса биноси-ю жиҳозлари, муҳандислик коммуникация тизими, умуман, боғчадаги бутун инфратузилма оғир аҳволга келиб қолган эди. Мазкур муаммоларни ҳал қилиш учун дастур доирасида 1 миллиард 631 миллион сўм ажратилгач, мазкур муассасада ҳам қурилиш-таъмирлаш ишларига киришилди.

Жумладан, бино томлари янгиланмоқда, эшик-ромлар янгисига алмаштириляпти. Боғчада гуруҳ ва санитария-гигиена хоналари, тиббиёт хонаси, мусиқа зали, ошхона, ўйин майдончалари, ёзги айвончалар барпо этилмоқда.

«Катта Чилонзор» маҳалласидаги 34-оилавий поликлиникада ҳудуддаги 29,2 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатилади. Муассаса биносида ҳам айни пайтда жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Бу мақсадлар учун ажратилган 1 миллиард 876 миллион сўм маблағ эвазига поликлиникада шифокорларнинг замонавий шароитда ишлаши учун катта имконият яратилади.

Шу ҳудуддаги 6-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносининг эскирган фасади янгилангач, муассаса чиройли кўринишга келди.

«Фидокор» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 359-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси жорий таъмир кўрган, иссиқлик тизимидаги муаммолар бартараф этилиб, дераза ромлар янгиланган бўлса-да, болалар майдончаси талаб даражасида эмас эди. Масала ҳал қилиниб, болажонлар учун махсус замонавий майдонча бунёд этиляпти.

«Обод маҳалла» дастури билан иккинчи сектордаги «Чарх Камолон» маҳалласининг ҳам буткул таъмирталаб кўчалари равон йўлларга айлантирилмоқда. Айни пайтда маҳалланинг «Завқий» кўчасидаги 1,9 минг квадрат метр қисми асфальтланмоқда.

«Катта Қозиробод» маҳалласи, Кичик ҳалқа йўлида жойлашган кўп қаватли учта уйнинг фасади ҳам, атрофи ҳам олдин кўп абгор эди. Маҳаллани ободонлаштириш учун етарлича маблағ ажратилгач, уйларнинг фасади янгиланди, йўлаклар бетонланди. Ички йўлларнинг 3,2 минг квадрат метр қисми асфалътланди.  

Маҳаллаларни ободонлаштириш борасидаги ишлар «Шарқ» маҳалласида ҳам кўзга кўриниб қолган. Кўп қаватли уйлар олдидаги сўлим сайлгоҳ одамнинг баҳри дилини очади. Бундай масканлар нафақат болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, балки саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмонан чиниқтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Майдончада ўнга яқин ўйин қурилмаси, очиқ сув ҳавзаси бунёд қилиниб, шинам ўриндиқлар ўрнатилган.

Мавсумий ёғингарчиликлар оқибатида «Зарқўрғон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 23-24-уйлар атрофида чўкиш ҳосил бўлгани ҳақида президент Халқ қабулхонасига мурожаат келиб тушгач, вазият жойига чиқиб ўрганилди. Бу чўкишнинг ёнгинасида болалар майдончаси борлиги унинг хавфлилигини янада кучайтираётган экан. Шундан сўнг зарур техника ва ишчи кучи жалб қилиниб, муаммони жойида ҳал қилишга киришилди.

Шу ҳудуддаги 3-а уй аҳолисидан эса болалар майдончаси қуриб бериш бўйича мурожаат келиб тушган. Тумандаги ободонлаштириш ишлари жараёнида ушбу масалага ҳам ечим топилди. Айни пайтда бу ерда замонавий майдонча қурилмоқда.

«Гулистон» маҳалласига эса янги асфальтланган йўллар орқали кириб бордик. Белгиланган режага кўра ҳудуддаги 5.5 минг квадрат метр йўл асфальт қилинади ва ҳозиргача 4 минг квадрат метрда ишлар якунланибди. Бундай равон йўллар билан пиёдалар ва автомобиллар ҳаракатланишига катта қулайлик яратилмоқда.

«Новза» маҳалласида эса эскириб кетган йўлаклар таъмирланиб, янгиланмоқда. Ҳудуддаги уйлар олдида пиёдалар ҳаракатланиши ва велосипедда сайр қилиш учун йўлаклар қурилмоқда.

«Ботирма» маҳалласи катта қурилиш майдонига айланган. Бу ерда болалар майдончаси қурилади. Ҳозиргача 120 квадрат метр ички йўлаклар барпо қилинди ва бу рақам тез орада икки баробарга оширилади. Шу билан бирга 200 квадрат метр майдонда автотураргоҳ бунёд этилади. Ирригация тармоқлари ҳам янгиланиб, қор-ёмғир сувлари чиқиб кетиши учун шароит яратилмоқда. Аҳоли учун ноқулайлик келтириб чиқараётган сим тўсиқлар олиб ташланаётир.

Бундай бунёдкорлик ишлари президент Халқ қабулхоналари бошчилигида пойтахтимизнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар