Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаати Президент эътиборида

9 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан учрашувига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди.

Бугунги кунга қадар тадбиркорлардан 13 минг 500 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар келиб тушган. Бу борада тузилган республика штаби аъзолари уларни бирма-бир ўрганиб, ҳар куни муҳокама қилиб бормоқда. Тадбиркорлар кўтарган 12 мингдан зиёд шахсий масалаларнинг ярмидан кўпи ҳозирги кунгача ҳал этилган.

Жорий йилнинг етти ойида ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга ўсиб, 92 триллион сўмни ташкил қилгани таъкидланди. Шунга қарамай, тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкалари ва муддати қисқалиги тадбиркорлар учун энг долзарб масала экани аён бўлмоқда. Мурожаатларнинг 42 фоизи шу соҳага оид.

Президентимиз иқтисодиётга узоқ муддатли ресурсларни олиб келиш, долларлашув даражасини камайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Иккинчи долзарб масала ер ва бино ажратиш билан боғлиқ. Бундай мурожаатлар 21 фоизни ташкил этган. Тадбиркорларга бу борада имкониятларни кенгайтириш учун ҳудудларга ишчи гуруҳлар юбориб, жорий йил 1 сентябрдан аукцион савдоларига чиқариладиган ер майдонлари ва бинолар рўйхатини шакллантириш вазифаси қўйилди.

 Хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, лицензия ва рухсатномалар олиш бўйича мингга яқин мурожаатлар келиб тушгани бу йўналишда тизимли муаммолар сақланиб қолганини кўрсатмоқда. Шунингдек, мурожаатлардан инфратузилмага уланиш борасида ҳам кўплаб муаммолар борлиги маълум бўлмоқда.

Солиқ ва божхона соҳалари, имтиёз ва преференциялардан фойдаланишга оид масалалар ҳам таҳлил қилинди.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир мурожаатни алоҳида назоратга олиб, уларга тўлиқ ечим топиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар