2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бухоро вилояти ҳокими аҳолига мурожаат йўллади

Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

ZOOM платформаси орқали ташкил этилган сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар раислари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар-туманлар ҳокимлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, бошқарма ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.  

Президентимиз раислигида жорий йил 23 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида вилоят, шаҳар-туманлар ҳокимларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний тартибда кўриб чиқиш ва ҳал қилиш бўйича аҳолига мурожаат йўллаши белгилаб берилган эди.  

Берилган топшириққа асосан сессия ишида вилоят ҳокими Ботир Зарипов Бухоро халқига мурожаат қилди.  

Таъкидланишича, вилоят ҳокимлигига келиб тушадиган мурожаатларни тезкорлик билан қабул қилиш, расмийлаштириш, зудлик билан ижрочига етказилишини таъминлаш ва назоратга олинишини такомиллаштириш мақсадида вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан ҳокимлик аппарати таркибида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими тузилди. Бўлимга малакали мутахассислар жалб қилинган. Шунингдек, вилоят ҳокимлигига хотин-қизлардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ҳам алоҳида махсус ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланган.

Вилоят ҳокими тасдиқлаган жадвалга асосан вилоят ҳокими ўринбосарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш йўлга қўйилган.

Вилоят ҳокимининг фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ҳамда @buxorouzmurojaatbotтелеграмм-бот онлайн расмий канали орқали юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тезкорлик билан кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг фармойиши билан махсус ишчи гуруҳи ташкил қилинган. Шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ҳам худди шундай ишчи гуруҳлари тузилган.

Айни кунга қадар вилоят ҳокими бошчилигида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ҳамда олис ҳудудларида 20 дан ортиқ сайёр, 37 маротаба шахсий қабуллар ўтказилган. Унда 1 минг 450 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилган. Шундан 378 таси ёки 26 фоизи ижобий ҳал этилган. 47 та мурожаат эса рад этилган. Келиб тушган мурожаатларнинг 235 таси ҳозирда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилмоқда. 

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида @buxorouzmurojaatbotтелеграмм бот канали орқали фуқаролардан жами 1 минг 915 та мурожаат келиб тушган. Шундан 493 таси ижобий ҳал этилган. 1 минг 422 таси соҳа мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

–Бироқ шу билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда ҳали ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар ва камчиликлар мавжуд, – деди Ботир Зарипов. – Бу борадаги фаолиятимизни қониқарли деб бўлмайди. Бу жиҳат Президентимиз раислигида жорий йил 23 июль куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам ўринли танқид қилинди.  

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига вилоят аҳолиси томонидан 42 минг 744 та мурожаат йўлланган. Бу 2020 йилнинг(2020 йилда 23 минг 660 та) мос даврига нисбатан 181 фоиз ўсиш кўрсаткичини ташкил қилмоқда.  

Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда энг кўп, яъни 2 минг 90 та мурожаат ижтимоий нафақалар бўйича келиб тушганлиги маълум бўлди. 1 минг 692 та ҳолатда давлат органлари ходимлари фаолиятидан норозилик, 1 минг 501 та мурожаатда электр энергияси таъминоти, 1 минг 272 та шикоятда турар жойларни сақлаш ва таъмирлаш, 1 минг 218 та аризада иш, 985 тасида уй-жой билан таъминлаш, 871 тасида мажбурий ижро, алимент ва қарзларини ундириш, 715 тасида имтиёзлар, 704 тасида табиий газ таъминоти масалалари кўтарилган.  

Ўтган давр мобайнида фуқаролардан 639 маротаба такрорий мурожаатлар қилинган бўлса, унинг 142 таси Бухоро шаҳри ҳиссасига тўғри келган.

Жойлардан келиб тушаётган фуқароларнинг ариза, таклиф ва шикоятлари мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг қандай амалга оширилаётганини баҳоловчи ўзига хос мезон ҳамдир. Жамиятда фуқароларнинг мурожаатларига доимий эътибор ниҳоятда муҳим масаладир. Чунки фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги қанча юқори бўлса, жамият тараққиётига тўсиқ бўладиган муаммолар шунча тез бартараф этилади. Шунинг учун ҳам фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, мансабдор шахсларга, фуқаролик жамияти институтлари вакилларига қилаётган мурожаатлари эътибордан четда қолмаслиги лозим.

Мурожаатда Ботир Зарипов вилоят раҳбари сифатида фуқароларнинг қонуний талаблари акс этган барча мурожаатларни қисқа фурсатда кўриб чиқилиши ва ижроси таъминланишини кафолатлашини билдирди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар