2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мустақиллик байрами обод қишлоқларда нишонланади

Жомбойнинг Қўлбости қишлоғи туман марказидан 20-23 километр олисда, дашт ҳудудда жойлашган.

Бошқа туманлардаги қишлоқлар билан қиёслаганда марказдан унча олис эмас. Аммо, эътибор қаратилмаса, инфратузилма яратилмаса, масофанинг ҳам аҳамияти йўқолар экан.

Қўлбостида шу пайтгача шароит бошқача эди. Одамлар яхши турмуш кечиришининг асоси бўлган ичимлик суви, йўл, электр энергияси таъминоти, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш масалаларида муаммолар тўпланиб қолганди. Таълим ва тиббиёт муассасалари фаолиятида ҳам камчиликлар кам эмасди.

Бу йил “Обод қишлоқ” дастурига таклиф сўралганда туман раҳбарлари-ю депутатлар, жамоатчилик Қўлбости ва Ногаҳон маҳалласидаги Қўзигузар қишлоқларини танлашди. Эрта баҳордан ушбу қишлоқларда қурилиш-ободонлаштириш ишлари бошланди.

Қўлбостидаги ишлар шу пайтгача тайинли биноси бўлмаган маҳалла учун замонавий марказ қуришдан бошланди ва бу иш қисқа фурсатда бажарилди. Бу ерда маҳалла фуқаролар йиғини учун хоналар билан бирга кутубхона, новвойхона, кичик тикувчилик цехи ташкил этилди.

Қишлоқдаги 212 та хонадоннинг ҳар биридаги шароит ўрганилиб, бу ҳовли-жойларни таъмирлашга ёрдам кўрсатилди. Иккита эҳтиёжманд, ижтимоий оғир шароитдаги оила учун уй-жой қуриб берилди. 9 оилага қурилиш материаллари ажратилди.

– Дастур бўйича шу пайтгача қишлоқдаги 2,5 километр йўл асфальт қилинди, 6 километрга тош-шағал тўкилди – дейди “Қўлбости” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдураҳим Абдувоҳидов. – 1700 метр янги электр тармоғи тортилди, 65 та таянч устун ва 1 та янги трансформатор, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Қишлоқда ўтган аср саксонинчи йилларида ўрнатилган сув иншооти таъмирланиб, 7 километр масофага ичимлик суви тармоғи тортилди. Аҳолига 135 та газ баллонлари тарқатилди.  

Ҳа, дарвоқе, қишлоқда 3000 метр оптик толали алоқа тармоғи ҳам тортилдики, бу ҳудуд аҳолисининг замонавий алоқа хизматлари, интернетдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирди.  

Эътиборлиси, дастур доирасида бир қатор савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталари фаолияти йўлга қўйилди. Бу шохобчаларни маҳаллада “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган аҳоли имтиёзли кредит асосида ёки ҳомийлар кўмагида ташкил этди.

– Тўрт овсин – барчамиз тикиш-бичишни биламиз, имкон қадар уйда тикувчилик қилиб, рўзғорга ёрдам бериб келардик, – дейди шу маҳаллада яшовчи Хуршида Эргашева. – Қишлоғимизда ободлаштириш ишлари бошланган пайтда туманимиз прокурори, иккинчи сектор раҳбари маҳалла марказида бўш турган жойда кичик бўлса-да битта хона қуриб, тикувчилик устахонаси ташкил қилишга даъват қилди. Оила аъзоларимиз, овсинларимиз билан маслаҳатлашиб, шу ишга қўл урдик. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қаторида биттагина хона қуриб олдик. Ҳозир бу ерда Мадина овсиним билан ишлаяпмиз. Буюртма асосида кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари тикяпмиз. Ёнимизга яна беш-олти нафар хотин-қизлар келиб қўшилди. Уларга ҳам ҳунар ўргатяпмиз. Келгусида жойни кенгайтириб, кичик тикувчилик цехи очишни режалаштириб турибмиз.

Маҳалла фуқаролар йиғини учун қурилган бинода ташкил этилган тикувчилик цехида ҳам бугун қишлоқнинг ўндан ортиқ хотин-қизлари иш билан банд.

– “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинган аҳоли бандлигини, доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш учун кўплаб хотин-қизларга тикув машинкалари берилди, – дейди Жомбой тумани ҳокими Қаюм Собиров. – Лекин, ҳамма аёлларимиз ҳам бу воситалардан фойдалана олмаяпти, бу орқали даромад топмаяпти. Шунинг учун маҳалла марказларидаги бўш турган хоналарда кичик тикув цехлари ташкил этишга қарор қилдик. Дастлаб, намуна тарзида ҳар бир сектор штаби ва биттадан маҳаллада шундай фаолиятни йўлга қўйдик. Бу иш самара бергач, ҳар бир маҳаллада шундай цехларни ташкил этишга киришдик. Туманимиз прокурори секторидаги Қўлбостида ҳам маҳалла марказидаги бўш турган хона тикувчилик цехига айлантирилди.

Маҳалла оқсоқолининг айтишича, йил бошида ҳудуддаги 32 оила “Темир дафтар”да, 63 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”да, 82 нафар йигит-қизлар эса “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган эди. Уларни камбағалликдан чиқариш, бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаига эга бўлиши учун кўрилган чора-тадбирлар туфайли ҳозиргача деярли барчаси белгиланган тартибда рўйхатдан чиқарилди.

Зилола Ўрозалиева ҳам “Темир дафтар”да қайд этилган оила бекаси эди. Қўлида тикувчилик ҳунари бор Зилолага тикув машинаси берилиб, маҳалла марказида ташкил этилган цехни бошқаришни таклиф этишди.

– “Темир дафтар”да рўйхатда бўлганимиз учун менга тикув машинкаси, турмуш ўртоғимга мотокультиватор беришди, – дейди Зилола Ўрозалиева. – Шундан кейин ҳаётимиз анча изига тушди, рўзғоримизга барака кирди. Ҳозир иккимиз ҳам ишчимиз, бекорчи эмасмиз. Маҳалла марказидаги кичик цехда кунига иккита-учта кўйлак тикаман, шунингдек, бошқа қўни-қўшниларимга, ёш қизларга бу ҳунарни ўргатяпман. Буюртмалар тушяпти, уларни ҳам биргаликда бажаряпмиз. Мен бу билан чекланиб қолмоқчи эмасман, ўзим тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, кичик цех ташкил этишни олдимга мақсад қилиб қўйдим.

Ҳозирда Қўлбостида, шунингдек, Қўзигузар қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури асосида сўнгги юмушлар амалга оширилмоқда. Қишлоқдаги таълим ва тиббиёт муассасалари таъмирланиб, бугунги кун талабларига мослаштирилмоқда. Яқин орада бу ишлар якунига етказилади ва Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрамини бу икки қишлоқ аҳли обод масканда нишонлайди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар