Андижоннинг барча туман ва шаҳарларида Қурбон ҳайити байрами олдидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олинмоқда.
Президентимизнинг жорий йил 13 июлдаги “Қурбон хайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, қолаверса, Муборак Қурбон ҳайитининг халқимизга хос инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни, миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш мақсадида Марҳамат туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари улашилди.
Қурбон ҳайити олдидан туман «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан маҳаллалардаги «Темир дафтар»га киритилган 150 нафар, «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди томонидан эса 25 нафар, жами 175 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
–Яхши инсонларга раҳмат эътибордан кўнглим тоғдай кўтарилди, – дейди Марҳамат туманидаги Шаҳристон маҳалласида яшовчи Замирахон Ашурова. – Илоҳим, юртимиз тинч, юртимизда мана шундай ҳайрли ишлар бардавом бўлсин.
Фуқароларга берилаётган хайрия пакетларида гўшт, пахта ёғи, макарон, гуруч сингари бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд.
Андижонда бу каби хайрия ва саховат ишлари давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суғурта товонини қоплаш | Ишонч телефони | 20 Июнь 2024 | 21 Июнь 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизиш | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хоразм вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |