Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ахборот тизими фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида режали техник профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан эртага 2021 йил 29 июн (Сешанба) куни соат 19:00 дан шу йилнинг 30 июн (Чоршанба) куни соат 02:00 га қадар Виртуал қабулхона тизимидан фойдаланиш имконияти чекланиши мумкинлигини маълум қиламиз. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Каттақўрғонда 143 миллиард сўмлик қурилиш-ободончилик ишлари бажарилади

Бу йил Ватанимиз мустақиллигига ўттиз йил тўлади. Айни пайтда юртимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида ушбу сана олдидан қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, бу йил “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари бўйича қурилиш ишлари кўлами аввалги йиллардагидан анча кенгайган.

 Жумладан, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ҳам бунёдкорлик ишлари бугун қизғин давом этмоқда.

 – Шу пайтгача 33 миллард сўм маблағ эвазига туманимиздаги 41 маҳаллада 48,4 километр йўл асфальт қилинди ва 97 километр йўлга шағал ётқизилди, – дейди туман ҳокимлиги бош мутахассиси Масариддин Расулов. – Шунингдек, бу йил “Пайшанба – Каттақўрғон” автомобиль йўлининг Муллакўрпа маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Қорадарё дарёси кўпригини реконструкция қилиш режалаштирилган. 28 та маҳалланинг электр энергияси таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида 55,2 километр электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 761 дона темир бетон таянч устунлари, 15 дона янги трансформатор ўрнатиш ишлари кўзда тутилиб, бу ишлар давом этмоқда. Шунингдек, 4 та маҳаллада 1900 метр газ тармоқлар реконструкция қилинади. 13 та маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 12 та сув иншооти ва 85 километр сув тармоқлари тортиш учун 11,2 миллиард сўм маблағ ажратилган.

 Бугун ҳаётимизни замонавий алоқа хизматлари, интернетсиз тасаввур этиб бўлмайди. Олис қишлоқларда ҳам бундай шароит яратишни замоннинг ўзи тақозо этмоқда. Шундан келиб чиқиб, туман телекоммуникация боғланмаси бўйича 41 маҳаллада интернет тармоғи сифатини яхшилаш мақсадида 121 километр алоқа тармоғига 12 базавий стансия қуриш ишлари олиб борилмоқда.

 Йил якунига қадар туманда 4 та мактабгача таълим ташкилоти, 13 та мактаб ва 4 та тиббиёт бирлашмасига қарашли объектлар қиёфаси янгиланиб, аҳолига топширилади.
 Туман аҳолисининг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида бу йил Кадан ва Боғот маҳаллаларида 3 тадан, Мирзо Улуғбек маҳалласида 1 та кўп қаватли уйлар қурилиб, 160 та эҳтиёжманд оила ўз хонадонига эга бўлади.

 Кейинги йилларда амалга оширилаётган туман марказининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ишлари бу йил ҳам давом эттирилмоқда. Айни пайтда марказда 5,5 километр пиёдалар йўлакчаси, 5,5 километр велойўлак қурилмоқда. Бундан ташқари, 28 та маҳалла биносини таъмирлаш ва янгидан қуриш ишлари бажарилиб, ҳудудларда Workout, мини-футбол, бадминтон ва стритбол майдонлари ташкил этилмоқда. Умуман, бу йил туманда шу ва бошқа қурилиш ишларини амалга ошириш учун 143,2 миллиард сўм маблағ ажратилган.

 Бундай бунёдкорлик ишлари туфайли Каттақўрғон яна ҳам обод бўлиб, аҳоли турмуш фаровонлиги яхшиланиши шубҳасиз.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар