Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ахборот тизими фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида режали техник профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан эртага 2021 йил 29 июн (Сешанба) куни соат 19:00 дан шу йилнинг 30 июн (Чоршанба) куни соат 02:00 га қадар Виртуал қабулхона тизимидан фойдаланиш имконияти чекланиши мумкинлигини маълум қиламиз. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Наманганда оммавий сайёр қабулда муаммолар ижобий ҳал этилмоқда

Наманганда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун суд-ҳуқуқ масалаларига оид оммавий қабуллар бошланди.

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли дала шийпонида карантин талаблари асосида ташкил этилган қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Икром Муслимов, Судялар олий Кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров, Республика Бош прокурорининг ўринбосари Шуҳрат Узоқов, Ички ишлар вазирлиги тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Жалолов, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Президентнинг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Муҳиддин Валиев ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари Учқўрғон, Норин ва Уйчи туманларидан келган фуқароларнинг мавжуд муаммолари ва масалалари бўйича мурожаатларини тинглади.

Дастлабки кунги йўлланган мурожаатларнинг аксарияти фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва суд қарорларидан норозилик ва уй-жой масалаларини ташкил этди. Қолаверса, ишга тиклаш, белгиланган жазоларга енгиллик бериш, иш ҳақи ва алимент ундириш, оилавий ажрим каби муаммолар ўртага ташланди.

Сайёр қабул давомида ҳар бир мутасадди раҳбар мавжуд масалани диққат билан тинглаб, уларни ижобий ҳал этишга эътибор қаратди. Бунинг натижасида, илк куни кўриб чиқилган 191 мурожаатдан 80 таси жойида ечим топди. 45 та ҳолатда фуқароларга ҳуқуқий тушунча ва маслаҳатлар берилди. 66 та мурожаат эса маълум муддат тақозо этиши туфайли алоҳида назоратга олинди.

Учқўрғон туманидаги Қўғай қишлоғида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Шаҳзода Садриддинованинг айтишича, Наманган давлат университетининг юридик факультетини тамомлаган фарзанди Ҳусниддин Азимов маълум муддат ички ишлар идораларида хизмат қилгач, Бош прокуратура ҳузурида очилган “Агроинспекция” вилоят бўлимида катта инспектор лавозимида фаолият олиб борди. Мазкур ташкилот прокуратура тизимидан чиқиб кетгач, мавжуд штатлар қисқаради. Шу туфайли у ишсиз қолади. Икки йилдан бери ишсиз бўлган ёш ҳуқуқшуносни Наманган ҳарбий прокуратурасига ишга қабул қилиш бўйича кўрсатма берилди.

Наманган шаҳрида яшвочи фуқаро Умида Абдураҳмонжон қизи Россия Федерациясида истиқомат қилган даврида туғилган фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқолганлиги, ушбу ҳужжатни тиклашга амалий ёрдам кўрсатишларини сўради. Ушбу масала Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси томонидан назоратга олиниб, фуқарога амалий кўмак кўрсатиладиган бўлди.

– Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти, Янгийўл районида туғилганман, миллатим ўзбек, тўрт нафар фарзандим бор, – дейди мурожаатчилардан бири Ҳошимжон Ибрагимов. – Бизни Учқўрғон билан она томондан қариндошчилик ришталари боғлаб туради. Бир неча йиллардан бери ушбу тумандаги “Чек” маҳалла фуқаролар йиғини, Ёшлик массивида ҳеч қандай ҳужжатсиз яшаб келмоқдаман. Тўғриси, бундан уч-тўрт йил аввал ҳам паспорт олиш илинжида учрамаган, бормаган идорам қолмаган, афсуски ҳеч қандай фойдаси бўлмаган. Ўзбекистон Президентининг сиёсий иродаси ва ташаббуси билан фуқаролиги йўқ кишиларнинг елкасига ҳам офтоб тегди. Яқинда қилган мурожаатим ўз самарасини берди. Сайёр қабулда, анча йиллардан бери ушалмай келаётган орзуим амалга ошди. Менга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти топширилди.

Эътироф этиш жоизки, шу куни Ҳошимжон ака каби 6 нафар фуқаролиги бўмаган кишига, илк бор мурожаат қилган яна 4 нафар шахсга Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти – “ID” карталари тақдим этилди.

Оммавий қабул давомида жами келиб тушган 85 мурожаатнинг 59 таси жиноят, 17 таси фуқаролик, қолганлари эса маъмурий, иқтисодий ишлар бўйича судлар билан боғлиқ масалалар бўлди. Мурожаатлардан 54 таси ўз жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди. 9 та мурожаат юзасидан аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал этиш учун қабул қилинди. Битта ҳолатда эса вилоят судига апелляция тартибида расмийлаштирилаётган ишга қўшиш учун олинди.

Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон тумани суди томонидан 7 та, жиноят ишлари бўйича Уйчи тумани суди томонидан 6 та, жиноят ишлари бўйича Норин тумани суди томонидан 8 та, жами 21 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди. Жиноят ишлари бўйича Уйчи тумани суди томонидан 3 та, жиноят ишлари бўйича Норин тумани суди томонидан 7 та, жами10 нафар шахсга нисбатан юритилган жиноят ишлари ҳаракатдан тугатилди. Жиноят ишлари бўйича Уйчи тумани суди томонидан 6 та, жиноят ишлари бўйича Норин туман суди томонидан 5 та, жами 11 нафар шахсга нисбатан маъмурий ишлар тугатилди.

– Ўтган йилнинг 17 июль куни қўл остимда ишловчи ишчилардан бири бахтсиз ҳодиса юз бериб, ток уриши оқибатида ҳалок бўлди, – дейди Учқўрғон тумани электр таъминоти корхонасида техник бўлиб ишлаган фуқаро Абдужаббор Умаров. – Тегишли техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш бўйича етарли назорат ишлари амалга оширилмаганлиги учун 2020 йил 18 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича туман суди қарори билан менга нисбатан икки йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. Белгиланган жазо мажбуриятларига тўлиқ амал қилганлигим сабабли ИИБ тақдимномасига асосан, сайёр қабул куни сайёр суд мажлисида мурожаатим кўриб чиқилди. Суднинг ажрими билан жазонинг ўталмай қолган 1 йилу 4 ой қисми муддатидан аввал шартли равишда олиб ташланди. Кўрган-кечирганларим менга сабоқ бўлди, бундан тегишли хулоса чиқараман.  

Оммавий қабул жараёнлари бугун Косонсой туманида ҳамда Наманган шаҳрида давом этади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар