
Ўзбекистон Республикаси ИИБ, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Судялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура ҳамда Божхона қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур қабулда Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, шунингдек, Тошлоқ ва Фарғона тумани фуқаролари ўзларидаги мавжуд муаммолар, жумладан суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан мутасаддиларга тўғридан-тўғри мурожаат қилди.
Мурожаатларнинг асосий қисмини фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, суд қарорларидан норозилик, белгиланган жазоларни енгиллаштириш, қарздорликни ундириш, уй-жой ва мерос масалалари ташкил этди.
Қабул якунига қадар 352 нафар фуқаронинг жиноий, маъмурий, фуқаролик, иқтисодий ҳамда оммавий муносабатлар бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди. Уларнинг 258 таси жойида ҳал этилди.
Шунингдек, 81 нафар судланувчи муддатидан олдин шартли равишда озод этилди, 1 нафар шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, суд залининг ўзида қамоқдан озод қилинди, 19 та тадбиркорлик субъекти ўз ихтиёри билан моддий зарарни ўрнини қоплаганликлари учун уларга нисбатан қўзғатилган маъмурий иш тугатилди, 22 фуқарога алимент ундириш ҳақидаги суд буйруқлари чиқарилиб, ижрога қаратилди, 14 та ҳолатда судлар томонидан юридик аҳамиятга эга бўлган факт белгиланиши натижасида уларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ ҳуқуқлари тикланди, 8 та ҳолатда ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, натижасига кўра уларни яраштиришга эришилди, 81 та ҳолатда фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, низолар ҳал этилди, 4 нафар тадбиркорлик субъектининг жами 145 миллион сўмлик дебитор қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризалари сайёр суд мажлисида даъвогар фойдасига ҳал этилди, 28 та шикоят бўйича суд қарорлари ижроси тўхтатилди.
Қабулда муаммолари ҳал бўлган 25 та нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъекти Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ва оғзаки ташаккурнома билдирди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |