2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Зоминда қишлоқ ва маҳаллалар обод бўлмоқда

“Обод қишлоқ” дастури амалда

Жиззах вилоятининг барча туман ва шаҳарларида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида ишлар амалга оширилаяпти.  

Зомин тумани Алишер Навоий номли қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6 та қишлоқ ва маҳаллада Президентимиз томонидан жорий йилнинг 2 апрелида имзоланган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида қурилиш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бормоқда. Айни ҳудудга чиқинди ташувчи махсус транспорт воситалари ва контейнерларни топширилди.

Жиззах вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Зомин тумани ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда, бошқарма раҳбар ва ходимлари, вилоят ва туман ҳокимликлари, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этган қурувчи, ишчи-хизматчилар, меҳнат фахрийлари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида энг чекка ва олис қишлоқ ва маҳаллалар ҳам обод ва кўркам бўлиб бораётгани, санитар хизмат кўрсатишга қаратилаётган эътибор, ҳудудларда тозалик, озодалик ва саришталикни сақлаш орқали халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолига етарли турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

Туманнинг Пешоғар, Бешбулоқ, Хитиб, Шўрча, Ғўлба ва Аржа қишлоқ ва маҳаллаларида кенг кўламдаги бунёдкорлик ва ободончилик ишлари амалга оширилмоқда. Айни чоғда, Алишер Навоий номли ҚФЙдаги 843 хонадоннинг 2 минг 131 оиласида 5 минг 434 нафар аҳоли истиқомат қилади.  

– Қўшни туман ва шаҳарлардан келган қурувчи, муҳандис, йўлсоз, ишчи, хизматчилар томонидан Алишер Навоий номли қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли 6 та қишлоқ ва маҳаллаларимиз бугун ўзгача кўринишга, янгича чиройга эга бўлмоқда, – дейди Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев. – Бу ерда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида ички йўллар таъмирланиб, тоза ичимлик суви ва оқова сув тармоқлари ишга туширилаяпти, ижтимоий соҳа объектларини қуриш-таъмирлаш ва реконструкция қилиш, электр-тармоқларини тортиш, ахборотлаштириш тизимини янгилаш каби йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.  

Президентимизнинг 2020 йил 29 сентябрдаги “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 4 дона “ISUZI” русумли чиқинди ташувчи махсус транспорт воситаси ва 20 дона чиқинди контейнерлари ушбу қишлоқ фуқаролар йиғини аҳлига хизмат кўрсатиш учун топширилди.

Тадбир сўнгида қишлоқ фуқаролар йиғинидаги бунёдкорлик ишларида фаоллик кўрсатган қурувчи, муҳандис, ишчи ва хизматчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар